Толиссо "Бавария"дан кетмоқчи

Alisher
7 дек 2021
"Бавария" ярим ҳимоячиси Корантен Толиссо жамоадан кетмоқчи.

У шартномани узайтирмоқчи эмас ва ёзда эркин агент мақомида Мюнхен жамоасини тарк этмоқчи.

Шу билан бирга, Германия клуби 27 ёшли франциялик футболчининг қишдаги трансфер имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Унинг трансфер нархи - 15 млн евро. У жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: Kicker