UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  1 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  1 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси футболчиси "Локомотив" шифокорлари ёрдамида жароҳатидан фориғ бўлди Янгиликлар

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси футболчиси "Локомотив" шифокорлари ёрдамида жароҳатидан фориғ бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Локомотив" футбол клуби шифокори Аброр Пирриев ўз телеграм саҳифасида тожикистонлик футболчини "темирйўлчилар" шифокорлари даволагани ҳақида ёзди.

"Спортимиз тиббиётидаги энг долзарб муаммо – жароҳатдан кейин малакали реабилитация ўташ тизими йўқлиги!

Ҳали-ҳануз тайинли реабилитация маркази ва мутахассислар йўқлиги сабаб жароҳат олган профессионаллар сафга қайтиш учун чет элларда клиника ва мутахассис қидириб сарсон; қўшни давлат спортчиларида ҳам шу муаммо. 

Жароҳат олган футболчиларини Европадаги клиникаларга юборишни одат қилган тожикларнинг чемпион клуби "Истиқлол" бу гал бошқача қарорга келди. Клуб ўзининг асосий таркиб футболчиси, терма жамоа аъзоси, жароҳатдан кейин жарроҳлик амалиёти ўтказилган оёғидаги тиббий муаммодан фориғ бўла олмаётган Искандар Жалилов реабилитациясини Тошкентда ўтказиш учун "Локомотив" клуби ва каминага илтимос билан чиқишди. 2 ҳафталик комплекс муолажалар пировардида жароҳатдан буён одатий юришга қийналаётган Искандар майдондаги машғулотларга тайёр ҳолатга келди.

Бир орзуим бор – нафақат ўзимизнинг, балки бизга қўшни барча ўлка спортчилари фақат бизда реабилитация ўта олиш имкони бўлган марказ яратиш", - деб ёзди у ўз саҳифасида.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика