

Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси расмий сайти эълон қилди.
Бу ўйинга чипта харид қилган мухлислар бир нечата қимматбаҳо совғалар ютиб олиш имкониятига эга бўлишади. Учрашув якунланганидан сўнг кириш чипталари орқали планшет, янги смартфон, спорт кийими ва "Мерседес-Бенц" автомобили ўйналади.
Барча трибуналар учун чипталар нархи - 20 сомони этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Сурия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ЖЧ-2018 саралаш ўйинига тайёргарлик кўрмоқда. Ўзбекистон - Сурия учрашуви 1 сентябрь куни бўлиб ўтади.



