

53 ёшли мутахассис жорий йилнинг февраль ойидан буён Тожикистон терма жамоасини бошқариб келмоқда. Шекиладзега жамоани 2027 йилги Осиё Кубоги финал босқичига олиб чиқиш вазифаси қўйилган.
"Тожикистон футбол федерасияси раҳбариятига ишонч билдиргани учун миннатдорлик билдираман. Сентябрь ойида Малайзиядаги турнир билан Осиё Кубоги-2027 саралаш ўйинларига тайёргарликни бошлаймиз. Кейин октябрь ойидаги ФИФА кунларида Тожикистон термаси Таиланддаги мусобақада майдонга тушади. Ноябрь ойидаги ФИФА кунларида ҳам ўртоқлик ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган. Жамоа олдига Осиё чемпионатининг финал босқичига чиқиш вазифаси қўйилган", – деди Тожикистон миллий жамоаси устози.



