Тимур Турдиев: "Нефтчи" ҳам уч йил деганда Суперлигага чиқди"
13 окт 2021 11:57
Янгиликлар
Тимур Турдиев: "Нефтчи" ҳам уч йил деганда Суперлигага чиқди"
Оғир ўйин бўлди, футболда айтишадику "сен урмасанг, сенга уришади". Бугун кўп вазиятлар яратдик, аммо ундан фойдалана олмадик. Вазиятдан гол ура олмаганимиздан кейин мағлуб бўлдик. "Янгиер"да битта имконият яратади ва битта гол уради. Тўхтаб қолмаймиз, ҳаёт давом этади. Мавсум охири футболчиларнинг организмига ҳам таъсир қилади", - дейди Тимур Турдиев.
- Арислан Юсупбаев нима учун майдонга тушмади?
- Айни пайтда Юсупбаев Тошкентда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида бўлиб турибди.
- Бугунги ўйинга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши Бошлиғи Мурат Қаллибекович Камалов ташриф буюрди ва футболчилар, сиз билан суҳбатлашди. Нималар ҳақида гап борди?
- Мурат Қаллибекович билан клубимиз ривожланиши борасида гаплашдик. Кўриб турибсиз Ўзбекистоннинг бир неча карра чемпиони бўлган "Нефтчи" ҳам уч йил деганда Суперлигага қайтди. Бир йилда натижага эришиш қийин, биз ҳам босқичма-босқич олдинга интиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар