

- Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганимиз бизга қийинчилик туғдирди. Ҳозир ҳамма жамоалар бизга қарши иккинчи рақамли бўлиб ўйнашяпти. Биз машғулотларда айнан мана шунақа ўйинлар бўйича ҳам ишлаяпмиз.

- Биринчи бўлимда жамоада иштиёқ етишмагандек кўринди. Бу ҳақда фикрингиз қандай?
- Йўқ, бизда биринчи бўлимда ҳам иштиёқ яхши эди. Лекин улардаги мотивация биздан икки баробар юқори эди. Чунки "Локомотив" ютқазса, пастга қараб тушиб кетаверарди.
- Голни кимга бағишладингиз?
- Оила аъзоларим бугунги ўйинни стадиондан кузатишди ва мен голни уларга бағишлаган холда нишонладим.



