UZ

Сўнгги янгиликлар

07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  0 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  1 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  225 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  15 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79

Тимур Кападзе: "Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" 1:1 учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- "Пахтакор"га қарши биринчи бор ўйнаётганимиз йўқ. Бу жамоага қарши ўйинлар ҳар доим қизиқарли ўтади. Кўрдингиз, бугунги учрашув ҳам ҳар томонлама қизиқарли руҳда ўтди.

Камчиликларимиз бор, йигитлар қаердадир ёшлик қилишаяпти, баъзида эса шошилиб қолишаяпти. Имкониятларимиз бўлди, бугун ютиб кетсак ҳам бўларди. Йигитларга умумий ўйин учун раҳмат айтаман, улар бугун охиригача курашишди.

- Биринчи бўлимда жамоангиз қулай вазиятлардан фойдалана олмади. Уларга гол уриш учун нима халақит қилди деб ўйлайсиз?

- Ҳозир шу ҳақида айтдим, бизда йигитлар барчаси ёш. Шу сабабдан ҳам вазиятлардан фойдаланишда уларга тажриба етишмаяпти. Бундан ташқари рақиб "Пахтакор" ва бу жиҳат уларни ҳаяжонга солган бўлиши мумкин. Лекин, йигитлар бугун охиригача курашишди, уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

- Назаров бугун кўплаб вазиятларда жамоани голдан сақлаб қолди. Уни бугун энг яхши бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Натижа бор бўлса, биз жамоадаги ҳар бир футболчи энг яхши. Ҳар ким ўз вазифасини бажараяпти. Назаров бугун ҳам, олдинги ўйинларда ҳам яхши ҳаракат қилиб келаяпти. 

- Ўзбек футболини кучли бешлик чемпионатлари билан солиштириш қийин. Бироқ, шундай бўлса ҳам, айтиш жоиз, ҳакамлар учрашувлар давомида кўп ҳуштак чалиши, карточка бериладиган вазиятда бермасдан, аксинча холатда кўрсатиши ўйинларни бузиб қўймаяптими?

- Инсон хато қилиши мумкин. Масалан, кўраяпсиз, футболчилар ҳам ўйин давомида хато қилишаяпти. Ҳакамларни ҳам раҳбарияти бор, уларнинг ишини назорат қилувчи экспертлар фаолияти йўлга қўйилган. Биз футболчи хато қилса, албатта бу борада ҳисоб сўраймиз. Худди шу каби ҳакамлардан ҳисоб сўрайдиган марказ бор. Улар ҳам ўсишаяпти. Ўзбек футболини кўтармоқчи бўлсак, барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Биринчи бўлимда юзага келган баҳсли вазиятда ён ҳакам ўйиндан ташқари холатни кўрсатаяпти. Ўйинда ВАР бор, шу сабаб ўйнашга қўйиб бериши керак эди. Хатолар атайин қилинаяптими, ёки тасодифми, буни мен билмайман.

- Таркибни кейинги ўйинга, яъни "Навбаҳор" билан учрашувга қараб танлагандек туюлдингиз...

- "Пахтакор" билан шу учинчи бор тўқнаш келишимиз. "Навбаҳор" билан ҳам ўйнаганмиз. Кучли жамоаларга қарши ўйин ҳар доим биз учун фойдали бўлади.

- Осиё чемпионатидан сўнг жамоангиз футболчиларида ўсиш кўзга ташланди. Уларда ўзларига бўлган ишонч янада шакллангандек кўринмоқда. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Тўғри, халқаро тажриба футболчига кўп нарса беради. Ўша жойда бориб ўйнамагунча бунақа тажрибани олиш қийин. Осиё чемпионати бизнинг йигитлар учун анча фойдали бўлди. Ҳар куни назарий ва амалий машғулотларда ишлаярмиз, бу барибир ўз натижасини бериши керак.

- Тимур ака, охирги вақтлар билан солиштирса, ўтган йилдагидан кўра асабийроқ кўринаяпсиз...

- Тўғри, асабийлашиш бу хавотирли холат. Аммо, буларнинг барчаси ўйиннинг эмоциясидан келиб чиқади. Мен ҳам футболчилар билан майдондаман, кимдир хато қилса, асабийлашишим табиий.

- Муҳаммадали Ғиёсов таркибда энг техникаси кучли футболчилардан саналади. Аммо, унда вазиятларни якунлашда муаммо бордек...

- Тўғри, футболнинг асосини фақат техника ташкил этмайди. Муҳаммадали ёмон ўйнаётгани йўқ, у ҳам бошқа футболчилар каби ўйиндан-ўйинга ўсиб боради. Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор, бир ота-она ўғлини у кишининг олдига олиб келиб, "бир кўринг, кетма-кет 4-5 та футболчини алдаб ўтаяпти" дейишганида, Вазгенович "унда ўғлингиз узатма беришни билмас экан-да" деб жавоб берган экан. Жамоамиз футболчилари ҳали ёш ва ўйинлар давомида янада кучли бўлишади.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика