UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  4 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   47 00:11"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  0 23:57Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"  0 23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  26 23:30Суперлига. “Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1   1 23:28Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди"  3 23:14"Навбаҳор"нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси тугади  2 22:51Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"  6 22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  2 21:30"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди  23

Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"

Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Олимпик" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли кечган учрашувда мағлубиятга учрадик. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ўзимнинг жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, жамоа ёмон ўйнамади деб ўйлайман. Айниқса, биринчи бўлимда анча яхши ҳаракат қилдик ва ўйин назоратимиз остида эди. Иккинчи бўлимда эса устунлик тенглашди. "Пахтакор" ҳам анча қўшди. Хатоларни кўриб чиқамиз ва тўғирлаймиз. Умуман олганда, ёмон ўйнадик дея олмайман. Йигитларга ҳаракат қилишди ва улардан миннатдорман.

- Биринчи бўлимда жамоангиз устунлик қилди. Буни ўзингиз ҳам таъкидлаб ўтдингиз, аммо иккинчи бўлимда устунлик сезилмади ва кучлар тенглашди. Жамоангизнинг иккинчи бўлимда ўйини ёмонлашганига нима сабаб бўлди?

- Балки чарчоқ бунга сабабдур. Биринчи бўлимда яхши прессинг қилдик ва ўйинни назорат қилдик. Иккинчи таймда "Пахтакор" ҳам анча ўзига келиб олди ва энди биз қарши ҳужумга ўтадиган бўлдик. Рақиб яхши ҳимояланди дея оламан. Икки таймда ҳам яхши ўйнадик, аммо турли ҳил футбол намойиш этдик. Танаффусдан кейин жамоалар анча очилди ва вазиятлар пайдо бўла бошлади. Голларни индивидуал хатолар сабабли ўтказиб юбордик. Аутдан ўзатилган тўп, биринчи голга олиб келди. Аутдан гол ўтказиш яхши эмас. Иккинчи голда ҳам бироз тушунмовчилик бўлди, агар вазият сўнгига қадар ўйнаганимизда гол ўтказиб юбормаган бўлар эдик. Ишлашда давом этамиз. Хатоларни тўғирлашимиз керак.

- Осиё кубогидан қайтган футболчилар ва жамоада қолган футболчилар ўртасидаги фарқ сезилмоқдами? Осиё кубогида иштирок этган футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилмоқдами? Клубда қолган футболчилар эса қисқа вақт ўйин амалиётисиз қолишди. Таркибдаги футболчиларнинг икки ҳил ҳолати қанчалик муаммо тўғдирмоқда?

- Ўзилиш бўлди. Кубок баҳсларидан сўнг орада ўзилиш бўлди. Боғламлар ва бир бирини тушуниш бўйича кичик муаммолар кузатилган бўлиши мумкин. Бу табиий ҳолат. Осиё кубогидан қайтиб келган футболчиларда жисмоний ҳолат бўйича муаммо йўқ деб ўйлайман. Камчиликларимиз ўйинда яққол кўзга ташланмади. Яхши ўйнадик, аммо ўз хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик.





Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика