UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Превью. Бугун "Сўғдиёна" Тошкентда "шерлар" меҳмони бўлади  0 09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  1 08:57"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади  2 08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  6 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  2 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  1 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  1 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  6 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  19 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  3 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   2 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  7 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4

Тимур Кападзе: "Совғадан фойдалана олмадик" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Совғадан фойдалана олмадик"

Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдирди.

"Ўйин кутилмаган тарзда ўтди. Албатта, яхши тайёргарлик кўргандик. "Бунёдкор" учун ҳар бир ўйин финалга тенг, очко зарур. Қайсидир маънода, қизил карточкалар ўйин фонини ўзгартирди дея оламан. Ғалаба қозониш учун имкониятимиз яхши эди. "Бунёдкор" деярли бир ярим тайм ҳимояланди. Дарвозабони ҳам муносиб ўйин кўрсатди. Биз совғадан фойдалана олмадик. Бундай ўйинлар ҳам бўлади. "Бунёдкор" жамоасига омад тилайман. Уларда ҳам вазият яхши эмас. Йўқ жойдан қизил карточка олишди. Бу ўйиндан тўғри хулоса чиқарамиз. Қаердадир тажриба, маҳорат етишмади",- дейди Кападзе. 

- "Олимпик" биринчи бўлимда суст ўйин кўрсатди, агрессивлик, тезлик қўшгани йўқ. "Бунёдкор" ҳам юқори темпга ўтмади. Жамоангиз бундан фойдаланиб юқори прессингда ўйнашига нима етишмади? Узун паслар эса фойда келтиргани йўқ...

- Қўшилмаган бўлардим. Ўйинни яхши бошламаганимиз аниқ, киришишга қийналдик. 11 киши бўлиб охиригача ҳаракат қилганида бошқача хулоса чиқариш мумкин эди. Қизил карточкадан сўнг устунлик жамоамизга ўтди. Шошилмасдан имкониятимизни кутишимиз керак эди. Айрим жойларда пас орқали, яна бошқа вазиятда узун узатмалар билан зич ҳимояни очишга интилишди. 

- Иккинчи бўлимда ҳужумчилардаги етишмаган совуққонликни қандай изоҳлайсиз? Отабек Жўрақўзиевда пасайиш бўляпти, қолганлардачи?

- Отабек ўйинга яхши қўшилди. Гол ҳам урдик, имкониятлар яратдик. Индивидуал маҳорати бор. "Бунёдкор" жамоаси ҳимоячиси, дарвозабони яхши қаршилик кўрсатди. Қолган жамоаларни кўрсангиз ҳам тажрибали ҳимоячилар имкониятлардан фойдалана олмаяпти. Омадсизлик, босим тўсқинлик қилаётгандир. Ҳужумчи вазиятдан фойдалана олмаса ўзига ҳам, жамоага ҳам зарар. 

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қачон йиғинга киришади?

- Июль ойининг тахминан 3-4 санасида йиғинни бошлаймиз. Кейин эса 10-11 санада сафарга кетамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика