

"Индонезиянинг қизиқиши ҳақида ўқидим ва эшитдим. Instagram саҳифам индонезиялик мухлислар мактублари билан тўлиб-тошмоқда. Бироқ ҳозирча Индонезия футбол ассоциациясидан расмий таклиф келиб тушмаган.
Индонезия – яхши шаклланган жамоа. У ерда футболни жуда яхши кўришади. Индонезиялик мухлисларнинг бу хоҳиши мени хурсанд қилди", – деди Кападзе.
Аввалроқ Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.



