UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  0 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  13 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4

Тимур Кападзе: "Алания" Норчаевга рухсат берди. ЦСКА Файзуллаевни қўйиб юбормади" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Алания" Норчаевга рухсат берди. ЦСКА Файзуллаевни қўйиб юбормади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кеча U-23 Осиё кубоги саралашидаги иштирокини ижобий натижа билан якунлади.

Эндиликда вакилларимиз олдида яна бир катта мусобақа Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари кутмоқда. Терма жамоа устози Тимур Кападзе мусобақага борадиган таркиб хусусида фикрлари билан ўртоқлашди. 

— Осиё ўйинларига келадиган бўлсак, ёши катта футболчилардан фойдаланмаймиз. Биласиз, бу турнирга бир йил олдин рўйхат берилади. Кенгайтирилган рўйхатдан 50-60 нафар футболчи ўрин олади. 2001 ва ундан кичик ёшдагилар жалб қилинган. Кенгайтирилган рўйхатдагиларни чақирамиз. 3 нафар дарвозабон ва 19 нафар футболчи бўлади. Таркиб деярли аниқ. Иброҳимҳалил масаласида Сергей Юран билан гаплашяпмиз. Чунки "Пари НН"да захирада ўтирибди. Ўйин амалиёти кам. Агарда кечгача ҳал бўлса, олиб кетамиз. "Алания" Ҳусайн Норчаевга рухсат берди. Руслан Жиянов кетаётган пайтда Осиё ўйинларига чақиришни шартномага киритганмиз. Бу борада муаммо йўқ. Насиб қилса, Осиё ўйинларига 16 сентябрь куни учиб кетамиз. 

— Абдуқодир Ҳусанов рўйхатда бўлмайди. Чунки ҳамма легионерларга хат юбордик. Жавоб олмадик. ЦСКА эса Файзуллаевни қўйиб юбормайдиган бўлди. Умаралида ҳам худди шундай ҳолат. 

— Осиё кубоги апрель ойида бўлади. Афсуски, фақат миллий терма жамоалар ФИФА кунларида расмий ўйинлар ўтказади. Қолган ёш жамоаларида бунга эътибор қаратишмайди. Ҳусанов ва легионерлар борасида муаммога дуч келишимиз мумкин. Ўйлайманки, муҳим паллада ватан учун ёрдам беришади. Қолганини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика