

"Роналду "Ювентус"даги ўйини туфайли "Олтин тўп" учун асосий даъвогар. У "Реал"дан кетди ва бошқа лигага катта таъсир кўрсатди. Узоқ вақт давомида бундай ўйин кўрсатган футболчини эслай олмайман. Роналду бу мавсум Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмади, аммо у ўзи ўйнаган ҳар бир клуб ривожига катта хисса қўшди.
Одамлар гапимга қўшилмасликлари мумкин, мен шунчаки унинг профессионализмини қадрлайман" - дейди Кэхилл.



