Тим Кэхилл Роналдуни "Олтин тўп" учун асосий номзод деб атади

Aslanov Jasurbek
23 май 2019
Австралия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Тим Кэхилл "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни "Олтин тўп" учун асосий даъвогар деб ҳисоблайди.

"Роналду "Ювентус"даги ўйини туфайли "Олтин тўп" учун асосий даъвогар. У "Реал"дан кетди ва бошқа лигага катта таъсир кўрсатди. Узоқ вақт давомида бундай ўйин кўрсатган футболчини эслай олмайман. Роналду бу мавсум Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмади, аммо у ўзи ўйнаган ҳар бир клуб ривожига катта хисса қўшди.

Одамлар гапимга қўшилмасликлари мумкин, мен шунчаки унинг профессионализмини қадрлайман" - дейди Кэхилл.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Alkass Sport