

Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, сотувга номзодлар орасида жамоа сардори Мартин Эдегор бор. Шунингдек, академия тарбияланувчилари — Итан Нванери ва Майлз Льюис-Скеллининг ҳам кетиши истисно қилинмаяпти. Таъкидланишича, "канонирлар" сафини юқори эҳтимол билан қанот ҳужумчиси Габриэл Мартинелли ва ҳимоячи Бен Уайт тарк этиши мумкин.



