

Иккинчи номинация – "Пушкаш" соврини, яъни, йилнинг чиройли голи муаллифи аниқланди. Унда “Тоттенхем” вингери Сон Хён Мин ютиб чиқди. Соннинг "Бёрнли"га урган супер голи овоз бериш жараёнида Луис Суарес (“Атлетико”, “Барселона” таркибида “Мальорка” дарвозасига урилган гол) ва Жоржиан де Арраскаэта ("Фламенго” сафида “Саера”га)ларникидан ўтиб кетди.




