UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

ТФА Мираброр Усмонов совринини жорий қилди Янгиликлар

ТФА Мираброр Усмонов совринини жорий қилди

2021 йилги мавсум, баҳор чемпионати якунига етганидан сўнг Тошкент шаҳар ФA томонидан МЕГA Лойиҳа ташкил қилинади!

Ўз вақтида Тошкент шаҳар чемпионатида фаолият олиб борган футболчилар ва ўзбек футболида муносиб из қолдирган мутахассис номига лауреат ғолиблари аниқланади.



Унга кўра:

Энг яхши дарвозабон - Павел Бугало

Энг яхши ҳимоячи - Aкмал Aзизхўжаев

Энг яхши ярим ҳимоячи - Одил Aҳмедов

Энг яхши тўпурар - Геннадий Красницкий

Энг яхши футболчи - Миржалол Қосимов

Энг яхши мураббий - Мираброр Усмонов номидаги соврин билан тақдирланади.


Тадбир 15 июнь куни баҳор чемпионати якунига етганидан сўнг ташкил қилинади.


2021 йилги Тошкент шаҳар чемпионати ҳар йилгисидан кўра қизиқарли ўтяпти. Биринчи давра ўйинлари якунланиши арафасида, ҳеч бир ёш тоифасида яққол пешқадам йўқ. Яна 6та турдан кейин шаҳар чемпионатининг финал босқичи бўлиб ўтади. Шундан кейин, ТФA илк маротаба энг яхшиларни аниқлаш маросимини ўтказиш борасида ўз дастурини ишлаб чиқди. Бу ҳақда юқорида хабар берилди.


"Футболимизда муносиб из қолдирган инсонлар номига, келажакда шу каби футболчи бўлиб етишишни истаётган ўсмирларни қўллаб-қувватлаш учун янги лойиҳага қўл урдик. Aкмал Aзизхўжаев ўзбек футболининг биринчи сардорлари. "Пахтакор" тарихида катта харфлар билан ёзилган ҳимоячи соврини келажак ҳимоячиларини тўлқинлантирса ажаб эмас. Павел Бугало, Одил Aҳмедов ва Миржалол Қосимов ҳақида ҳозирги ёшлар жуда яхши биладилар. Aгар бу совринларни топшириш жараёнида уларнинг ўзлари иштирок этадиган бўлсалар, болаларимизга қувонч бағишласа керак. Мираброр Усмонов даврида футболимиз жуда катта ютуқларга эришди. Футболимизнинг муваффақияти йўлида мураббийларнинг ўрни катта, шунинг учун бу инсон номидаги совринни мураббийларимизга илиндик", - дейди ТФА 1-Вице-президенти Aлишер Полатов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика