Тьерри Анри натижани аввалдан билгани учун пенальтилар сериясини охиригача кўрмади-ми?

Omonjon To`xtamirzayev
14 мар 2024
"Арсенал" собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри "канонирлар"нинг "Порту"га қарши ЕЧЛ 1/8 финали жавоб ўйинидаги пенальтилар сериясини (1:0, 4:2 пенальтилар серияси) охиригача кўрмади.

Франциялик "Порту" футболчиси Галенонинг зарбасини кўриб ўтирмади, ушбу зарбани лондонликлар кипери Давид Райя қайтарди. Ўйиндан кейин Анри бу борада фикрлари билан ўртоқлашди:

"У тўпни ўрнатиши шубҳали туюлди. Ўзим ҳам бундай зарбалар берганман, баъзида барчасини инсоннинг юзидан тушуниб олса бўлади.

Галено диққати жамланган, гол уришга тайёр футболчига ўхшамасди".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Daily Mail