Терма жамоанинг бугунги ўйини ёпиқ эшиклар остида ўтадими?!
02 июн 2016 12:36
Янгиликлар
Терма жамоанинг бугунги ўйини ёпиқ эшиклар остида ўтадими?!
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси олий лигада фаолият олиб бораётган легионерлардан иборат бўлган терма жамоа билан назорат учрашувини ўтказади.
Олинган маълумотларга кўра, мазкур ўйин "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Тасдиқланмаган хабарларга кўра учрашувга мухлислар киритилмайди. Эслатиб ўтамиз, аслида бугун Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа Экваториал Гвинеяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши лозим эди. Бироқ Африка жамоаси мазкур ўйинни кейинроққа қолдиришни сўраб ЎФФга мурожаат қилгани учун баҳс бўлиб ўтмайди.
7 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австрияда Канада миллий терма жамоаси билан беллашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар