

Голкиперга "кўк-анорранглилар" шифокори бу сафар давомида ҳамроҳлик қилган.
Жарроҳлик амалиёти у қадар мураккаб бўлмади. Яқинда Тер Штеген бир неча ой давом этиши кутилаётган тикланиш жараёнини бошлайди. Тахминларга кўра, кипер январь ойи охири ёки февраль бошларида сафга қайтади.
Тер Штеген "Барселона"га "Боруссия Мёнхенгладбах"дан 2014 йил ёзида кўчиб ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 31 ёшли дарвозабон каталонияликлар сафида 394 ўйинда иштирок этиб, 383 та гол ўтказиб юборди ва 165 баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.



