

Футболчининг айтишича, у “Арсенал”дан бошқача хайрлашувни кутган ва жамоа билан яхши хайрлаша олмаганидан афсусда.
“Ҳеч ким расман менинг трансферим ҳақида билмасди. Шу боисдан ҳам клубга кечқурун келдим. Атрофда фақат бир нечта қўриқчи бор эди. Бутсиларимни ахлат қутисига ташладим ва бўлди... Одамлар трансферни бу даражада тез ривожланганидан ҳайрон бўлди. Мен шунчаки нарсаларимни йиғиштиришга мажбур бўлдим”, — дейди Уолкотт.




