

"Мен бахтлиман. "Милан"даги илк кунларданоқ мураббий ва жамоа билан вақтни ажойиб ўтказдим, мени раҳбарият қаноатлантирди. Шу сабаб шартномани узайтиришга қарор қилдим", - дейди Эрнандес.
Футболчи 2019 йилнинг июлидан бери "Милан"да ўйнайди.
Футболчи 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 27та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 8та ассист қайд этди.



