Тео Эрнандес: "Бельгиядан кучлироқ эканлигимизни билардик"

Mirjalol Normatov
8 окт 2021
Франция термаси ҳимоячиси Тео Эрнандес Миллатлар лигасида Бельгияга қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Танаффус вақтида бир-биримизга Бельгиядан кучлироқ эканлигимизни айтгандик. Иккинчи бўлимда буни барча кўрди. 

Франция танаффусдан кейин ўйинни тўлиқлигича назорат қилди. Шу орқали ўйинни ўз томонимизга оғдира олдик", - деди ҳимоячи.

Миллатлар лигаси ярим финалида ғалабага эришган французлар ҳал қилувчи баҳсда Испанияга қарши ўйнайди. Учрашув 10 октябрь тунида бўлиб ўтади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com