Тен Хагнинг тайинланиши Каванининг "Манчестер Юнайтед"дан кетиш қарорига таъсир ўтказмайди
14 апр 2022 16:28
Янгиликлар
Тен Хагнинг тайинланиши Каванининг "Манчестер Юнайтед"дан кетиш қарорига таъсир ўтказмайди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани бош мураббийликка Эрик тен Хаг тайинланса ҳам, клубдан кетади.
Уругвайлик фаолиятини унинг оиласи яшайдиган Жанубий Америкада якунлашни хоҳламоқда.
Аммо, журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Кавани фаолиятини Ла Лига клубларидан бирида давом эттириши мумкин.
Каванининг Манчестер клуби билан шартномаси шу ёзда якунига етади. Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар