

“Клуб миқёсида 700 та гол уришнинг уддасидан яна кимдир чиқа оладими? Айтиш қийин. Бу футболчи учун катта ютуқ демоқчиман. Криштиануни табриклайман. Унинг учун хурсандман.
Бу унинг АПЛ жорий мавсумидаги дастлабки голи бўлди, бу эса унга келгуиси ҳафталарда кўпроқ гол уришига ёрдам беради”, дейди нидерландиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли ҳужумчи “қизил иблислар” сафидаги охирги 5 ўйинда 2+2 натижа кўрсатди.



