Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади
26 апр 2024 20:47
Янгиликлар
Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади
Мураббий журналистларнинг "Ковентри"га қарши ўйиндан кейинги репортажларидан норози.
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг матбуот анжуманида The Sun, Manchester Evening News ва The Mirror нашрларининг саволларига жавоб беришдан бош тортди. Бунга ушбу ОАВларнинг "Ковентри"га қарши ўйиндан кейинги танқидий материаллари сабаб бўлган. Тен Хаг бу чиқишларни ҳурматсизлик дея баҳолаган. "Шеффилд"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида эса ўша нашр журналистларига савол беришга рухсат беришмади.
Маълумот учун, декабрь ойида тўртта журналист тен Хаг ҳақидаги инсайдлар сабаб клуб томонидан тақиққа учраганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар