

Манчестер жамоалари ўртасидаги учрашув 3 июнь, шанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.
«Ажойиб финал бўлади, бироқ биз ҳозир эътиборимизни бошқа ўйинларга қаратишимиз лозим. Биз ЭЧЛга чиқишимиз керак. Пайшанба ва Якшанба куни бўлиб ўтадиган ўйинларга тайёр бўлишимиз лозим. Биз жорий мавсумда кўплаб яхши ўйинларда иштирок этдик ва биз кейинги баҳсларда ҳам шундай ўйнай олишимиз мумкин»,-деди Эрик тен Хаг.



