Тен Ҳаг: "МЮнинг ўрнидан қониқиш ҳосил қилмаяпман, аммо олдинга силжиш бор"

Sherzod Nurmatov
19 окт 2022
Эрик тен Ҳаг "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти ҳақида гапирди.

"Мен ҳеч қачон қониқмайдиган одамман. Бу ерда эканлигимдан хурсандман, лекин жамоанинг ўрнидан қониқиш ҳосил қилмаяпман. Бироз олдинга силжиш бор.

"Яхши" дейиш етарли эмас деб ҳисоблайман. Биз яхшироқ ҳолатда бўлишимиз керак ва бу учун кучайтиришимиз мумкин бўлган кўплаб соҳаларни кўрмоқдаман", – деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи.

Нидерландилик мутахассис қўл остидаги МЮ айни пайтда АПЛ мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: manutd.com