UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  0 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  0 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  0 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  4 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  2 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   18 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  43 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   41 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  4

Тен Ҳаг Гринвуддан айбловлар олиб ташланганидан мамнун Янгиликлар

Тен Ҳаг Гринвуддан айбловлар олиб ташланганидан мамнун

"Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Ҳаг ҳужумчи Мэйсон Гринвуд билан телефон орқали гаплашди.

Жамоа устози "қизил иблислар"нинг нидерландиялик ҳужумчисига ундан зўрлаш бўйича айбловлар олиб ташланганидан хурсанд бўлганини билдирди. Премьер-лига томони ички текширувларни давом эттирмоқда.

Футболчи 2022 йилнинг январь ойида видео ва тасвирлар интернетга жойланганидан сўнг ҳибсга олинганди. Клуб унинг маошини тўлиқ тўхтатиб қўйганди. Гринвуддан ўтган ҳафтада айбловлар олиб ташланди. Маълум қилинишича, 12 та гувоҳ ҳамкорлик қилишдан бош тортган. Айбловчи томон эса аризасини апрель ойидан бери қайтариб олиш ниятида бўлган. Шу сабабли бош мураббий 21 ёшли футболчи билан алоқага чиқиб, унинг ҳолатини ўрганишга ҳаракат қилди. "Манчестер Юнайтед" айни пайтда ички терговни олиб бормоқда. Бу орқали клубнинг кейинги қадамлари қандай бўлишига қарор берилади.

Тен Ҳаг футболчининг жисмоний ва руҳий ҳолатини текшириш учун у билан гаплашди. Мураббий бунгача у билан бевосита алоқага чиқмаган. Бу ҳар сафар учинчи томон воситачилигида амалга оширилган.

Нидерландиялик мутахассис Гринвудга унинг клубда қолиши ёки кетиши билан боғлиқ якуний қарорни фақатгина клуб чиқаришини билдирган.

Шахсан жамоа устози у билан гаплашгани учун Мэйсоннинг кайфияти кўтарилгани аниқ. У олти ёшидан буён "Юнайтед"да, у шунчаки улар учун футбол ўйнаш мақсадида майдонга қайтишни истайди.

Маълум қилинишича, манкунианларнинг аёллар жамоасидаги айрим футболчилар унинг клубда қолишидан ноқулайлик ҳис қилиши мумкин. Бу Гринвуднинг келажагини бошқа ерда қуриши тўғрироқ бўлишини кўрсатмоқда. Унда Хитой клубида ўйнаш имконияти пайдо бўлиши мумкин.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика