

Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов ўйнаётган "Ал Сайлия" клуби сафарда "Қатар СК"ни 5:1 ҳисобида тор-мор этди. Қувонарлиси ўзбекистонлик ҳужумчи иккита гол уришга эришди. "Ал Сайлия" 12 очко билан мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда. Абдухолиқовнинг бу мавсумдаги голлари сони 6тага етди.
Қатар Юлдузлар лигаси
"Қатар СК" - "Ал Сайлия" 1:5
Голлар: Бабатунде 90 - Темурхўжа Абдухолиқов 14, 49, Вагнер Рибейро 23, Лазар 45, 62




