UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

Темурхўжа Абдухолиқов: "Чемпионликка эришишдан кўра уни ҳимоя қилиш жуда ҳам қийин" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Чемпионликка эришишдан кўра уни ҳимоя қилиш жуда ҳам қийин"

Бугун чемпионатнинг 29-турида Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз уйида Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилиб чемпионлик номини расмийлаштиришди.

Ушбу баҳсдан сўнг "темирйўлчилар" футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрларини билдирди.

"Чемпионатимиз биз учун жуда ҳам оғир ўтди. учрашувларда катта босим остида ҳаракат қилдик. Муддатидан аввал чемпион бўлганимиз учун бугунги учрашувда босимлардан ҳоли бўлиб майдонда ҳаракат қилдик.

Менимча бугун мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этдик, деб ўйлайман. Ушбу чемпионликка эриши учун жуда ҳам узоқ йўлни босиб ўтдик. Учта фронтда ҳаракат қилдик. Биз учун бу жуда ҳам қийин бўлди. Қанча асаблар, қанча куч сарфланди. Менимча чемпионликни бундай тарзда нишонлаш арзийди, деб ўйлайман.

Чемпионликка эришишдан кўра уни ҳимоя қилиш жуда ҳам қийин. Келаси йилги чемпионатимиз биз учун бу йилгисидан ҳам қийин кечиши аниқ. Кейинги йили ОЧЛ мусобақасида яхшироқ натижа қайд этишга бор кучимиз билан интиламиз", - дейди "Локомотив" футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика