Темурхўжа Абдухолиқов: "Ал Ҳилол" ўз уйида кучли, Тошкентда эса "Локо"..."
24 май 2016 22:31
Янгиликлар
Темурхўжа Абдухолиқов: "Ал Ҳилол" ўз уйида кучли, Тошкентда эса "Локо"..."
- Учрашув кутилганидек қийин ўтди. Биринчи бўлимда тезкор гол киритиб олдик. Бу бизнинг ишимизни анча енгиллаштирди. Ушбу баҳсда асосий вазифамиз гол ўтказиб юбормаслик эди. Умуман олганда учрашув қизиқарли кечди. Фақат бироз қийналдик. "Ал Ҳилол" ҳам ёмон ҳаракат қилмади. Шунчаки улар ўз уйлари кучли ўйнашади. Тошкентда эса биз кучлироқмиз. Шу боис ғалаба биз томонда бўлди. Биринчи беллашувдан кейин кўпчилик "Ал Ҳилол" осонлик билан ғалаба қозонади деб ўйлаганди. Аммо якунда биз муваффақият қозондик. Ўзбек аҳли олдида ёзимиз ёруғ бўлди. Ким гол уришидан қатъий назар жамоамизнинг ғалабаси биринчи ўринда туради. Қайси футболчи гол уришининг фарқи йўқ. Муҳими ғалаба қозондик ва вазифани уддаладик. Бутун ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд этганимиз бизни икки карра қувонтиради. Кейинги ўйинларда ҳам уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар