Темур Ҳакимов: "Менимча 2 ойдан кейин майдонга қайтсам керак"
02 фев 2017 16:53
Янгиликлар
Темур Ҳакимов: "Менимча 2 ойдан кейин майдонга қайтсам керак"
- Бу жароҳатни қачон олган эдингиз?
- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Дубайдаги йиғинда олгандим. Бироқ оғриқларга чидаб ўйнаб юргандим.
- Нега айнан Москвада операция қилдиришга қарор қилдингиз?
- Аслида Германияга бормоқчи эдим. Бироқ Дилшод Раҳматуллаев ва Отабек Ҳайдаров каби футболчилар менга Москвани тавсия қилишди. Операцияни ўтказишда "Оқ-тепа" жамоаси раҳбари Ғанишер Шоғуломов ҳамда "Оқ-тепа" жамоаси бошлиғи Владимир Гаврилов молиявий томондан ёрдам беришди. Шу инсонлар барча сарф-харажатларни кўтаришди. Уларга чуқур миннатдорчилигимми билдираман.
- Операция қандай ўтди?
- Яхши бўлди барчаси. 2 соатдан ортиқроқ операция қилишди. Ҳозир анча яхшиман ва юришни ҳам бошладим.
- Ҳозир аҳволингиз қандай?
- Айтганимдек барчаси яхши. Ўзимни яхши ҳис қилаяпман, оғриқлар аста секин камаймоқда.
- Тикланиш жараёни қанча ойни талаб қилади?
- Менимча 2 ойдан кейин умумий гуруҳда шуғуллансам керак.
- Темур Ҳакимов мавсумнинг биринчи қисмини ўтказиб юборадими?
- Йўқ. Агар тикланиш жараёни яхши кечса дастлабки 4та турдан сўнг майдонга тушишга тайёр бўламан. Умид қиламанки биринчи даврада ўйнайман.
- Айни пайтда эркин агентсиз. Мавсумни қайси клубда бошлайсиз?
- Ҳозирча мавсумни қайси жамоада бошлашим номаълум.
- Фаолиятингизни қайси жамоада давом эттиришингизга қачон ойдинлик киритасиз?
- Тошкентга боришим билан.
- Москвадан қачон қайтасиз?
- Худо хоҳласа 5 февраль, якшанба куни Тошкентда бўламан.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар