U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди

Narzulla Saydullayev
15 ноя 2025
Айни пайтда U-17 Жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасидаги Хорватия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Ўзбекистон ҳимоячиси Муҳаммад Ҳакимов сариқ карточка олди.

У Парагвайга қарши баҳсда ҳам огоҳлантириш олганди. Шу боис Ҳакимов агар Ўзбекистон кейинги босқичга чиқса 1/8 финалда майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Хорватия - Ўзбекистон ўйини ғолиби Италияга қарши майдонга тушади. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia