“Темирйўлчилар” “Jebel Ali” меҳмонхонасига бориб жойлашишди
09 янв 2018 15:58
Янгиликлар
“Темирйўлчилар” “Jebel Ali” меҳмонхонасига бориб жойлашишди
“Локомотив” жамоаси янги мавсум тайёргарлигини энди хориж йиғинлари орқали давом эттиради.
Бугун эрта тонгда БАА томон йўл олган “темирйўлчилар” айни пайтда Дубайдаги “Jebel Ali” меҳмонхонасига бориб жойлашишди.
“Локомотив” Дубайда 23 январга қадар йиғин ўтказади ва кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб боради. Мазкур йиғин давомида 4та назорат беллашуви ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. 14 январда Шотландиянинг “Абердин”, 17 январда маҳаллий жамоалардан бири, 19 январда Россиянинг “Рубин”, 22 январь куни яна бир рус клуби – “Краснодар” билан ўйинлар ташкил этилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар