

Суперлига
8-тур
"Локомотив" – "Навбаҳор" 0:2
Тошкент вилояти. “Дўстлик” стадиони. 18:00
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Сардор Ҳакимов, Аман Султунов
Захира ҳаками: Сардор Мирқодиров
VAR: Жасур Мухторов
AVAR: Шерзод Аъзамов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Бекзод Арипов
Голлар: 0:1 – 3, Ваня Илич (Алекс Фернандес), 0:2 – 16, Русланбек Жиянов (пенальти)
🟥"Локомотив": 1.Алексей Козлов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Қувончбек Абраев (61.Нурлан Ибраимов, 62), 8.Билол Туплиев (17.Сардор Мирзаев, 62), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Николай Иванов, 15.Александар Шушняр (10.Шодиёр Шодибоев, 87), 18.Олександр Кучеренко, 22.Суннатилла Поёнов (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 62), 33.Олег Зотеев, 70.Муҳаммадали Реимов (45.Йован Нишич, 71)
Захира: 12.Никита Шевченко, 44.Муҳаммад Хабибуллаев, 88.Исломбек Баратов, 99.Муҳриддин Зоиров.
🟦"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Исломбек Маматказин, 7.Русланбек Жиянов, 8.Диёр Холматов, 13.Бенжамин Тейди (6.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 64), 22.Умар Адҳамзода (70.Аббос Ғуломов, 79), 23.Ваня Илич (10.Шоҳмалик Комилов, 76), 28.Катулонди Кати, 34.Гиорги Жгереная, 97.Алекс Фернандес (5.Дилшоджон Комилов, 46)
Захира: 35.Валижон Раҳимов, 18.Исохон Мусохонов, 20.Қувондиқ Рўзиев, 44.Анри Чичинадзе, 77.Муҳаммадали Усмонов.
Огоҳлантириш: Ўткир Юсупов (80)
Ўйин якунланди.
90+4. “Навбаҳор” қарши ҳужуми зарба билан якунланди, Козловдан сейв.
90+2. “Локомотив”нинг хавфли ҳужуми зарбасиз якунланди, аниқроғи ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилди.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
87. “Локомотив”да ўзгариш.
83. Ивановнинг жаримадан йўллаган зарбасини Юсупов қайтарди.
81. “Локомотив”нинг чап қанотдан бошланган ҳужуми марказга кўчирилиб, Ивановнинг бош зарбаси билан тугади. Юсупов маҳоратини намойиш этди.
80. Юсупов вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.
79. “Навбаҳор”да ўзгариш.
76. “Навбаҳор”да ўзгариш.
73. Абдухолиқовнинг зарбасидан сўнг Юсупов тўпни ушлаб олди.
71. “Локомотив”да ўзгариш.
66. Ибраимов рақиб жарима майдонида ўта қулай вазиятда аниқ зарба йўллай олмади.
64. “Навбаҳор”да ўзгариш.
62. “Локомотив”да уч ўзгариш.
59. Хавфли вазият! Жиянов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, Козлов ўз маҳоратини намойиш этди.
52. “Локомотив”нинг стандарти зарба билан тугади. Юсупов тўпни эгаллади.
50. Ўнг қанотдан узатма Холматовнинг зарбаси билан якунланди. Козлов ўз ўрнида.
49. Реимовнинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбаси ноаниқ.
46. Иккинчи бўлим бошланди. “Навбаҳор”да ўзгариш.
Тайм якунланди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.
42. Ивановнинг олисдан йўллаган зарбасини Юсупов қайтарди.
38. “Локомотив” футболчисининг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
35. Холматов рақиб жарима майдонига кириб борди, аммо унинг зарбаси кучсиз чиққани боис рақиб дарвозабонига қийинчилик туғдирмади.
34. Умарзода Абраевни йиқитди. Стандарт вазият.
29. Абдухолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда.
25. Реимов йўллаган зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
23. Абдухолиқовнинг рақиб жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
19. Поёновнинг зарбаси ноаниқ.
16. ГОЛ! Жиянов ўзи ишлаган пенальтини голга айлантирди!

Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиқиб, қарорини ўзгартирмади.
13. "Локомотив" дарвозасига пенальти белгиланди. Жиянов рақиб жарима майдонида Иванов томонидан йиқитилди.
12. Абраев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
10. Адҳамзодага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
7. “Навбаҳор”нинг яна бир ҳужуми хавфли тус олди. Козлов якунда тўпни эгаллади.
3. ГОЛ! "Навбаҳор"нинг ҳимоядан бошлаган ҳужуми чап қанотдан давом этди. Жиянов–Фернандес–Илич комбинациясидан сўнг Илич аниқ зарба билан ҳисобни очди!

2. Жиянов чап қанотдан олдинга бориб, марказ томон пас берди, шериклари тўпга ета олмади.
1. Ўйин бошланди.


Жамоалар майдонга чиқишди. “Локомотив” қизил, “Навбаҳор” кўк либосларда ҳаракат қилади.



