

Манбанинг хабарига кўра, франциялик футболчи "Энфилд"даги дастлабки ўйинда майдонга тушишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тчуаменининг Испания чемпионати доирасидаги "Осасуна"га қарши сафар ўйинида ёрдам беролмаслиги маълум бўлганди. Футболчи гриппга чалинган ва унга даволаниш учун дам берилади.
Тчуамени ёзда “Монако”дан 80 миллион евро эвазига “Реал”га ўтганди. Ярим ҳимоячи аллақачон Карло Анчелотти жамоасида бошланғич таркиб ўйинчисига айланиб улгурди. Испания чемпионатининг жорий мавсумида Орельен иккита голли узатмаси амалга оширди.



