

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий посбони Элдорбек Суюновнинг ушбу учрашувлар ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби дарвозабони Манчестердаги устоз-шогирд тўқнашувида Гвардиола Артетага чин маънода мастер-класс ўтиб беришига ишоняпти. Элдорнинг фикрича, Римдаги ўйинда "Наполи" "Ювентус"га жиддий қаршилик кўрсатиши мумкин, аммо якунда тажриба ўз сўзини айтади.

Суюновнинг тахминлари:
"Манчестер Сити" 4:1 "Арсенал"
"Наполи" 1:3 "Ювентус"
Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз? Бугунги учрашувлардан қандай натижаларни кутяпсиз?



