Тахминий ЕВРО-2016 лойиҳаси ишга тушди
10 июн 2016 12:00
Янгиликлар
Тахминий ЕВРО-2016 лойиҳаси ишга тушди
Биз ушбу мусобақани янада қизиқарлироқ қилиш мақсадида 10 нафар футболчи ўртасида тахминий Евро-2016 лойиҳасини ишга туширишга қарор қилдик.
Ўзбекистонлик 10 нафар футболчи ҳар бир учрашувга ўзининг тахминий ҳисобини беради. Баллар қуйидаги тартибда баҳоланади:
Аниқ топилган ҳисоб - 3 балл
Аниқ топилган тўплар фарқи - 2 балл
Ғолиб жамоа топилган - 1 балл
Шу орқали энг кўп балл тўплаган футболчи лойиҳа ғолиби деб топилади.
Демак қуйида Франция - Руминия учрашувига берилган тахминлар билан танишинг.
Икром Алибоев 2:0
Рустамжон Ашурматов 3:1
Акромжон Комилов 3:1
Жавоҳир Сидиқов 3:1
Достон Турсунов 2:1
Забиҳилло Ўринбоев 3:0
Достонбек Ҳамдамов 3:0
Дилшод Ҳамроев 3:0
Элдор Шомуродов 1:0
Отабек Шукуров 2:0
Кўриб турганингиздек, барча иштирокчиларимиз бир овоздан Франциянинг ғалабасини тахмин қилишмоқда. Сиз нима деб ўйлайсиз бугунги баҳс қандай натижа билан тугайди?
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар