UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  2 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  11 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  6 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  12

Тарихда бугун: Ўзбекистон МТЖ Сенегал билан дуранг ўйнаган, "Пахтакор" эса "Сепахон"ни мағлуб этган ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Тарихда бугун: Ўзбекистон МТЖ Сенегал билан дуранг ўйнаган, "Пахтакор" эса "Сепахон"ни мағлуб этган ГАЛЕРЕЯ

Футбол ўйинлари вақтинча тўхтатилган сабаб яна бир янги рукнни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Тарихда бугун" рукнида ортда қолган йилларнинг айнан бугунги санасида бўлиб ўтган ўйинлар ёки воқеликларни суратлар ёрдамида ёдга оламиз. Демак, охирги 10 йилликнинг айни 23 мартида ўзбек футболида энг эътиборга молик иккита ўйинини эслаймиз. ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедов Ўзбекистон МТЖ ва Сенегал ўртасидаги ўртоқлик ўйини ҳамда ОЧЛ-2010 доирасида ўтказилган "Пахтакор" - "Сепахон" учрашувлари суратларини ўзининг телеграм каналига жойлади. Биз эса ўша кадрларни ўқувчиларимизга ҳам тақдим этамиз.

Ўртоқлик учрашуви
23.03.2018
Сенегал - Ўзбекистон 1:1
Голлар:
М.Конате 63 - О.Шукуров 20 (пен.)

Сенегал: 16.Папе Сейду Ндиайе, 21.Л.Гассама (18.И.Сарр, 79), 4.Ф.Диагне, 27.П.Суаре (28.А.Траоре, 74), 2.П.Жилободжи, 13.А.Ндиайе, 11.С.Ндойе, 24.А.Диуссе, 25.С.Нгом (15.Д.Саҳо, 86), 14.М.Конате, 19.О.Нияссе (22.Ҳ.Саивет, 66).

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Акром Комилов, 9.Одил Аҳмедов, 15.Сардор Мирзаев (17.Жалолиддин Машарипов, 57), 16.Одил Ҳамробеков, 19.Отабек Шукуров (8.Икром Алибоев, 69), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (10.Марат Бикмаев, 68), 23.Элдор Шомуродов (7.Сардор Рашидов, 85).

Трио.


"Ливерпуль" етакчиси Садио Мане ўша куни захирада қолган эди.


Тимур Кападзе ва Алиу Сиссе.




"Пахтакор" ОЧЛ-2010да "C" гуруҳидан ўрин олган ва "Ал Шабаб" (С.Арабистони), "Сепахон" (Эрон), "Ал Айн" (БАА) клублари билан беллашган. Якунда Миодраг Радулович бошчилигидаги "шерлар" гуруҳни 9 очко билан 2-ўринда якунлашган. Битта ўйиндан иборат нимчорак финалда эса Қатарнинг "Ал Гарафа" жамоасига меҳмонда имконият бой берилган - 0:1.

Гуруҳнинг учинчи турида "Пахтакор" ўз майдонида "Сепахон"ни қабул қилган ва Геворкян ҳамда Гейнрихларнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

ОЧЛ-2010, "C" гуруҳи
3-тур, 23.03.2010
"Пахтакор" марказий стадиони, Тошкент. 9500 томошабин
Бош ҳакам: Муҳсин Басма (Сурия)
"Пахтакор" - "Сепахон" 2:1
Голлар:
А.Геворкян 38, А.Гейнрих 71 - Жамшидиан 45+1

"Пахтакор": Тимур Жўраев, Боян Миладинович, Александр Клецков, Илҳом Суюнов, Мурод Холмуҳаммедов, Станислав Андреев (Ғулом Ўрунов, 81), Дарко Маркович, Милорад Януш (Шерзод Каримов, 88), Артур Геворкян, Асқар Жадигеров (Александр Гейнрих, 70), Фарҳод Тожиев.

Огоҳлантиришлар: М.Холмуҳаммедов 26, М.Януш 86.

Мио Радулович.


"Сепахон"ни ўша пайтда ўзбек клублари учун анча таниш бўлган Амир Галенои бошқарарди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика