UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  27 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  12 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  165 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  7 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15

Тансоқчи Муҳаммад Салоҳ ҳаётидаги бир қанча воқеаларни айтиб берди Янгиликлар

Тансоқчи Муҳаммад Салоҳ ҳаётидаги бир қанча воқеаларни айтиб берди

Муҳаммад Салоҳнинг шахсий қўриқчиси Карим Абду ўз ишининг нозик томонларини тушунтириб берди.

"Умуман олганда, биз совғаларни қабул қилмаймиз, лекин баъзида уларни одамлардан олишга мажбур бўламан, шунда нарсаларни албатта сканерлашим керак. Ҳеч қачон ичида нима борлигини билмайсиз. Бу унда қандайдир кассаллик чақириши ёки ўлдириши мумкин, сиз аниқ билолмайсиз.

У арвоҳдек юради, кўриш қийин. Бир куни у масжидга намоз ўқишга борди. Унинг қаерда яшашини ҳеч ким билмасди, бироқ қайтиб кетаётганда кимдир уни кузатиб, WhatsApp гуруҳига: "Муҳаммад Салоҳ фалон манзилда яшайди" деб хабар қолдирган. Беш дақиқа ичида унинг уйига 20 мингга яқин одам етиб келган.

Одамлар ўз тилакларини қоғозга ёзиб, унга беришади, чунки улар у барча муаммоларини ҳал қилади деб ўйлашади. У беморларни даволаш учун миллионлаб пул тўлаган, шаҳарга тез ёрдам машиналари сотиб олади, кимнидир тўй харажатларини кўтаради, кимнидир жарроҳлик амалиёти учун пул сарфлайди ва муҳтожларга ёрдам беради", – деди Абду.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ 2017 йилнинг ёзидан буён "Ливерпуль" сафида тўп тепиб келмоқда. У мерсисайдликлар сафида 315 та ўйин ўтказиб, 192 та гол ва 83 та голли узатмани амалга оширган. 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика