Тальяфико "Барселона"га ўтмайди, клублар келиша олишмади
31 янв 2022 16:28
Янгиликлар
Тальяфико "Барселона"га ўтмайди, клублар келиша олишмади
"Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфико яқин орада "Барселона" ўйинчисига айланмайди.
"Барселона" ва "Аякс" барчани қониқтирадиган битимни туза олишмади, шундай экан, Тальяфико Амстердамда қолади.
"Аякс" ўйинчини харид қилишни таклиф қилди, аммо "Барса" уни фақат ижарага олишга тайёр. Шунингдек алмашинув таклиф этилди, аммо бу вариант амстердамликларни қаноатлантирмади. Музокаралар ёпилди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи бунга қадар Аргентинанинг "Банфилд" ва "Индепендьенте", шунингдек Испаниянинг "Реал Мурсия" жамоасида ўйнаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар