UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32ОКМК футбол академияси янги майдонга эга бўлди  0 18:16Норчаев якка тартибдаги машғулотларга киришди  0 17:55Тен Хаг ўзи учун янги жамоа топиб улгурди  2 17:32Суперлига. "Пахтакор" - "Андижон" 1:0 (Матнли трансляция)  5 16:59"Реал" Тчуаменига ортиқ ишонмайди-ми?  4 16:36"Наполи" спорт директори Кварацхелиянинг агенти билан учрашди  2 16:15"Нефтчи"да 10 футболчининг шартномаси тугамоқда  3 15:51Пети: "Роналду ҳаттоки Саудия Арабистонида ҳам 1000 та гол ура олмайди"  15 15:25Конте — "Тоттенхэм"даги фаолияти ҳақида: "Мен сеҳргар эмасман"  1 15:02Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Фернандешнинг ўйинига баҳо берди   1 14:41Эшитдик-да! Хориждаги легионерлардан бири Ўзбекистонга қайтиши мумкин  10 14:04Витинья: "Албатта, Роналду ЖЧ-2026да ўйнайди"  2 13:45"Андижон" футболчилари кубок учун қанча мукофот пули олишгани маълум  12 13:22Симеоне: "Родри учун хурсандман. У "Олтин тўп"га лойиқ"  10 12:54"Нефтчи" футболчилари: 3 ойдан буён маош йўқ  27

"Талабалар оши". Беш йил ичида "Энергетик-БГУ"даги барча ўзбекларнинг фаолияти қандай кечди? (мутолаа учун) Янгиликлар

"Талабалар оши". Беш йил ичида "Энергетик-БГУ"даги барча ўзбекларнинг фаолияти қандай кечди? (мутолаа учун)

"Энергетик-БГУ" Биринчи лигага тушиб кетди.

Сўнгги беш йил давомида "талабалар"нинг ютуқлари нафақат ёш жамоа, балки осиёлик футболчилардан фаол фойдаланиш бўлди. 2020 йилга қадар Беларусга асосан қозоқлар келарди, уч йилда эса йўналиш ўзбеклар томонга бурилди. Алексей Стрельченко Ўрта Осиё мамлакатларидан келган ўйинчилар "оловранглар" таркибида қанчалик зўр ўйнагани ва ҳозир қаерда эканликларини таҳлил қилади.

"Талабалар"нинг селекцияси Илья Шкуринни топиб олий дивизионга қайтганидан ўзгарди. Форвард 2019 йили 26та ўйинда 19та гол урган ҳолда чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси бўлди ва транзит орқали Брестнинг "Динамо" жамоасидан ЦСКАга йўл олди. Ҳозир эса Польшада ўйнамоқда. "Энергетик" ўша йилнинг охирига келиб ўзбеклар билан ишлашни бошлаган ҳолда ўз келажаги учун икки муҳим шартномани имзолади.

Илк қалдирғоч "Пахтакор"дан ижарага олинган Жасур Яхшибоев бўлди. Форвард стартни яхши бошлади ва БАТЭга иккита гол урди. "Талабалар" ўша йили осмонда юлдуз тутишмаган бўлса ҳам Яхшибоев 2020 йилги чемпионатнинг илк даврасида 9та гол урди ва 3та ассист қайд этди. Ўйинчига "Шахтёр" кўз ташлади ва ўзбекистонлик ёзда Солигорскка кўчиб ўтди, у ерда эса 13та ўйинда 7+3 қайд этган ҳолда олтин медалларга эга чиқди.



Яхшибоев Беларусдан Польшага йўл олди ("Легия" билан икки йиллик шартнома), аммо ярим йилдан сўнг Мадридда "Реал"ни 2:1 ҳисобида таслим этган Молдованинг "Шериф" жамоасига йўл олди. Бундан ташқари, Яхшибоев ўша ўйинда "Шериф"нинг илк голига муаллифлик қилди. Ўзбекистонлик ўйинчининг умумий ўйини Тирасполь клуби раҳбариятини ҳамкорлик кераклигига ишонтиролмади. Польшадаги шартнома ҳам ниҳоясига етди. Якунда Жасур 2022 йилнинг ёзида Ўзбекистон Суперлигасининг "умрбод иккинчи" бўлган жамоаси "Навбаҳор" сафини тўлдирди. У ҳозирда 16та ўйинда 4+3 жамғарган ҳолда чемпионатнинг қолган ўйинчиларидан ҳеч нимаси билан фарқ қилмаяпти. Қачонлардир Беларусь чемпионатини ёндирган форвард ушбу рақамлар билан ҳаттоки жамоадаги энг яхши ролига ҳам даъвогарлик қилмайди.


P.S. - таржимадаги барча маълумот муаллифнинг матнидан ўзгартирилмаган ҳолда тўлиқ олинган.


"Энергетик"нинг 2020 йилги мавсумдан олдинги иккинчи битими Шаҳбоз Умаров бўлди. Футболчи 30та ўйинда 4+3 жамғарди. Унчалик кўп эмасдек, аммо бу БАТЭнинг қизиқишини уйғотган ҳолда у билан ёзда шартнома имзолаб "талабалар"га йилнинг охиригача ижарага беришга етди. Страйкер 2021 йилнинг қишида борисовликларнинг тўлиқ ўйинчисига айланди. Шаҳбоз 6+8 қайд этган ҳолда "сариқ-кўклар" сафида яхши ўйнади, аммо кейинги йили мураббий Александр Михайлов билан келишмовчиликдан сўнг асосий жамоадан тушиб қолди ва ярим йил давомида "Ордабаси"га кетишидан олдин қайдномага кирмади. У жорий йил Александр Седнев қўл остида Қозоғистон чемпионига айланди.



2020 йил минскликлар сафида яна бир ўзбек – Ҳумоюнмирзо Иминов ҳаракат қилди. Хавбек ёзда келди, саккизта ўйинда битта гол урди ва бир неча ойдан сўнг "Пахтакор"га қайтди. Ўшандан бери Ўзбекистонда иккита клуб алмаштирди. 1 январда эса Самарқанднинг "Динамо" клубига қўшилди.

2021 йил уч ўзбек минскликлар сафини тўлдиришди. Улардан камроқ сезилгани Дониёр Абдуманноповнинг трансфери бўлди. Вингер "оловранглар" сафида атиги иккита ўйинда қатнашди ва ўзидан ҳеч қандай эсда қоларли нарса қолдирмаган ҳолда ватанига қайтиб кетди. Ҳозирда "Навбаҳор"да ўйнамоқда.

Ўша йилнинг ёзида "Шахтёр"дан Минскка ижара асосида Шаҳзодбек Убайдуллаев келди. Страйкер илк ўйинларданоқ "талаблар" асосий таркибига кириб олди 11 ўйинда 3+3 жамғарган ҳолда ёмон ҳаракат қилмади. Аммо, бундай статистикага қарамай "Шахтёр"га кераклилигини исботлай олмади ва қишда ватанига қайтди. Ҳозирда ўзбек лигасининг ўрта даражадаги Бекободнинг "Металлург" жамоасида ўйнамоқда.



Шунингдек, Анатолий Юревич чемпионатнинг ўртасида беш йилликдаги энг асосий трансферни амалга оширди – жамоага Бобир Абдухолиқов келди. Бироқ, бу аввалига тушунарсизроқ бўлди. Тўпурар Беларусдаги илк ярим йилда 14та ўйинда атиги иккита тўп киритган ҳолда жуда камтар ҳаракат қилди. Аммо, қишда кўникиб олди ва кейинги йили умуман бошқача кўрсаткичларни тақдим этди! Абдухолиқов чемпионатда 30та ўйинда 32 (26+6) очко жамғарди ва "Энергетик"ни иккинчи ўринга олиб чиққан ҳолда чемпионат тўпурари, унинг энг фойдали ўйинчиси ва мавсум MVP'си бўлди.



Тақдимот маросимида ўйинчи Беларусда қолмаслигини айтди ва тез орада "Ордабаси" билан шартнома имзолади ва якунда чемпион ҳам бўлди. Рақобатбардошроқ бўлган Қозоғистон чемпионатида кўрсаткичлар бироз тушди, аммо рақамлар ҳали ҳам ёмон эмас – 26та ўйинда 7+4.

"Талабалар" учун 2022 йил фақатгина Абдухолиқов сабаб муваффақиятли кечмади. Мавсум олдидан клубга 18 ёшли марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов келди. Трансфер идеал чиқди. Ҳусанов мудофаада ақлбоварқилмас ўйнади ва ўз позицияси учун яхши натижа кўрсатди – 3+4 (БЧ-2022да гол+пас бўйича энг яхши ҳимоячи). "Талабалар"нинг анъанавий ҳужумкор услубини ҳисобга олган ҳолда мудофаадаги бундай деворларсиз сенсация рўй бермаслиги аниқ эди.



Ҳусанов жорий мавсум Франциянинг "Ланс" жамоасида ўйнамоқда. Ўзбекистонлик ўйинчи Лига 1да бешта ўйинда ҳаракат қилди ва Sofascore баҳосига кўра ўртача 7,0 жамғармоқда. Бундан ташқари, ҳимоячи Чемпионлар лигасидаги иккита ўйинда ҳаракат қилди.

Шохруҳ Абдураҳмонов "Энергетик"даги илк ярим йилни ажойиб ўтказди ва бирдан жамоанинг асосий диспетчерига айланди. Хавбек асосий таркибга ажойиб мос тушди ва ўз ўйинларининг асосий қисмини "box-to-box" ўтказди. 2022 йилнинг ёзида ўз ватанига икки бор йўл олишга улгурди ва Суперлиганинг ўрта даражадаги жамоаси бўлмиш "Бунёдкор" таркибида мавсумни якунлади.

Шунингдек "Энергетик"да 2022 йилнинг илк ярмида Аббосбек Жумақулов ижарада ўйнади. Ярим ҳимоячи "оловранглар" таркибида 21 дақиқа ўйнаб битта ассист қайд этди. Ярим ҳимоячи ижараси якунланганидан сўнг "Бунёдкор"нинг иккинчи жамоасига қайтди ва унда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилмоқда.

Форвард Амирбек Бақоев ўтган йили ўйинни захирадан кузатишга кўникиб қолган "темир" захира ўйинчиси эди. Фақатгина етакчилар йўқотилгани сабаб жорий мавсум ўйин амалиёти ола бошлади. Мавсум давомида 23та ўйинда 5та голли ҳаракатда (2+3) иштирок этди.



Жорий йилнинг августида Бақоевга Минскда Рустам Турдимуродов ҳамкорлик қилди. Ҳужумчи майдонда мунтазам равишда пайдо бўлди ва 10та ўйинда иккита ассист қайд этди. Бақоевнинг шартномаси йилнинг сўнггида якунига етади ва 2-дивизиондаги легионерларга чекловни ҳисобга олсак (фақатгина талаблар ўйнаши мумкин) ҳужумчи янги иш жойи топишига тўғри келди. Турдимуродовнинг вазияти ҳам келишув муддати номаълумлигига қарамай деярли бир хил. Агар Анатолий Юревич бу вазиятдан чиқиш йўлини топмаса икки футболчи ҳам кетишга мажбур бўлади.

Якунни чиқарадиган бўлсак, жуда қизиқарли тенденцияни қайд этмоқчиман – "Энергетик"да қанча кўп ўзбек паспортига эга футболчилар бўлса мавсум шунча омадли кечмоқда. Ўзингиз ўйлаб кўринг – "оловранглар" таркибда етти нафар ўзбекистонлик бўлганда кумушни олишди, улар атиги икки нафар бўлганда эса қуйи лигага тушиб кетишди. Балки бу рок-н-роль жамоасининг сири ҳам мана шундадир? Умуман олганда уч йил давомида Беларусь учун шундай ижрочиларни топган "Энергетик"нинг скаутлик ишини олқишлаш керак. Ким учундир Европага ҳам эшиклар очилди.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика