

Жорий йилнинг баҳорида Ўзбекистон U-14 терма жамоаси устози сифатида ишлаган Ларс Хопп Окенаниядаги Вануату миллий терма жамоаси билан шартнома имзолади. Айни дамда Вануату ФИФА рейтингида 161-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, германиялик мутахассис Ларс Хопп жорий йил Ўзбекистон U-14 терма жамоаси билан бир нечта учрашув ўтказишга ва халқаро турнирда иштирок этишга улгурган эди.



