UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Кучли бешликдаги чемпионатда трансферлар ойнаси очилмоқда  0 19:11Россияда ёзги трансферлар ойнаси муддати маълум қилинди  0 18:48Карикатура: "Барселона" етакчиси Ла Лига рестартига қадар тикланадими?  1 18:43"Бухоро" футбол клубига янги бош директор тайинланди  8 18:25АПЛ 2 июлга қадар бўлган тақвимни эълон қилди  1 18:00Вернер "Челси"га ўтишга яқин. Жамоанинг келаси мавсум учун тахминий таркиби  8 17:39Гвардиоланинг ассистенти ким бўлиши маълум  0 17:18Снейдер: "Мен Месси ёки Роналдудек бўлишим мумкин эди, аммо шунчаки хоҳламадим"  28 17:10"Турон" мавсумга тайёргарлик доирасида "Навбаҳор"га қарши назорат баҳси ўтказади  4 17:00Olamsport: UFCнинг 2020 йилдаги зарари, WBO камари учун тўрт даъвогар ва бошқа хабарлар  0 16:566 июнь куни "Насаф" - "Шўртан" ўртоқлик учрашуви бўлади  3 16:50Карикатура: Футбол космосда тахминан шундай кўринади  0 16:47Ғузорга ҳам катта футбол ҳавоси қайтди  1 16:32ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйинлари октябрь ва ноябрь ойида бўлади  15 16:20"Манчестер Юнайтед" "Бенфика" футболчисига қизиқмоқда  0

Такрор ва такрор кўришга арзийдиган 30та ўйин (1-қисм) Янгиликлар

Такрор ва такрор кўришга арзийдиган 30та ўйин (1-қисм)

Шундай ўйинлар борки қайта-қайта томоша қилиб ҳам асло зерикмайсиз.

Бугун мана шу каби қизиқарли баҳсларнинг дастлабки ўнтасига тўхталамиз. Хўш, сиз учун ушбу учрашувлар орасида энг эсда қолгани қайси? 

Мақола тагида ўз фикр-мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин. Демак, бошладик. 


"Челси" - "Ливерпуль" 4:4 (ЕЧЛ 2008/09) 

- Бу Рафаэль Бенитес бошқарувидаги "Ливерпул"нинг энг яхши дамлари эди. Жамоа охирги турларга қадар МЮ билан чемпионлик учун кураш олиб борганди. "Челси"ни эса Гус Хиддинк бошқарарди. 

- Сафарда "Челси" Бранислав Ивановичнинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучади. Жавоб баҳси эса голларга бой тарзда кечиб, мухлислар 8та гол гувоҳи бўлишганди. 

- 30-дақиқага келиб "Ливерпуль" Лондонда 2:0 ҳисобида зафар қучаётганди. Бироқ шу ерда Хиддинкнинг зукколиги роль ўйнайди. У 36-дақиқада Калуни алмаштириб ўрнига Анелькани майдонга туширади. Қарабсизки ўйин сценарийси буткул ўзгариб кетади.


"Ливерпуль" - "Арсенал" 4:4 (АПЛ 2008/09) 

- "Челси"дан мағлубиятга учраб ЕЧЛни тарк этганидан сўнг "Ливерпуль" бир ҳафта ўтиб "Арсенал" билан ўйин ўтказади. Бу пайтга келиб мерсисайдликлар "Манчестер Юнайтед"дан 3 очко ортда боришаётган, кўпчилик "Ливерпул"нинг ғалабасини тахмин қилганди. 

- Шу куни "Арсенал" посбони Лукаш Фабиански ўз дарвозаси томон йўлланган 14та зарбадан фақат 4тасини қайтара олмади. Агар Андрей Аршавин бўлмаганида шубҳасиз учрашув қаҳрамони Фабиански бўларди. 

- "Арсенал" эса дарвоза томон фақат 4 марта аниқ зарба йўллаб, тўртталасини ҳам Аршавин голга айлантирди. Ишонамизки, бу ўйин кўпчиликнинг ёдида. Ўзиям баҳсдан сўнг Аршавинни бутун дунё гапирганди.


"Барселона" - "Реал" 5:0 (Ла Лига 2010/11) 

- Жозе Моуриньо "Реал" бошқарувига келиб "Барселона"га очиқчасига "уруш" эълон қилган йиллар. Ўша пайт Эл класико ҳақиқий жанг мақомида кечарди. Доимий қизил карточка, яккакурашлар, симуляция... Лекин энг муҳим ўйинда "Реал" 0:5 ҳисобидаги қақшатқич зарбани қабул қилиб олган. 

- "Реал" мавсумни яхши бошлади ва Каталониядаги ўйинга қадар 10 марта зафар қучиб, иккита дуранг қайд этди. Клуб президенти Жозе Моуриньодек таниқли шахсни жамоа бошқарувига олиб келганидан хурсанд эди. 

- Лекин у пайтлари Хави, Месси ва Вильяни тўхтатиб бўлмасди. "Барса" 5:0 ҳисобида зафар қучган ўйинда Вилья дублга эришди, Хави эса фаолиятидаги энг чиройли голлардан бирини урди. Қизиғи шундаки, бу баҳсда майдон эгалари Мессининг голисиз зафар қучган.


"Манчестер Юнайтед" - "Бавария" 2:1 (ЕЧЛ 1998/99) 

- Европа чемпионлар лигасининг энг қизиқ финалларидан бири. "Бавария" тезкор гол киритишга муваффақ бўлганди. Марио Баслер 6-дақиқадаёқ жарима тўпидан дарвоза тўрини ишғол қилган. 

- Ўша учрашувни Баслер ҳақиқатан елдек югуриб ўтказган, у бутун ўйин мобайнида тинмаганди. Лекин жамоаси ютқазиб қўйгач, аламдан медал тақишга бормаган. 

- Кўпчилик немислар ғолиб деб турган бир пайтда 90+1-дақиқада Тедди Шерингем ҳисобни тенглаштиради. Орадан икки дақиқа ўтиб эса МЮнинг ҳозирги мураббийи Сульшер ўйинга якуний нуқтани қўйганди.


"Барселона" - "Челси" 2:2 (ЕЧЛ 2011/12)

- Ўйиндан олдин Петр Чех собиқ мураббийи Жозе Моуриньо "Барса" билан ўйинда лондонликларга омад тилашини айтиб ўтганди. Шундан сўнг чехиялик дарвозабон Жозе ҳам бизни қўллаяпти, Каталониядан ижобий натижа билан қайтамиз дейди. 

- Уч кун олдинда "Реал" "Ноу Камп"дан 2:1 ҳисобида зафар қучиб қайтганди. Бу эса "Челси"га ҳам мадад берди. Аммо ўйин осон ўтмайди, "Барселона" футболчилари 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишади.

- Ғалаба қўлда деб ўйлаган мезбонлар қаттиқ адашади ва бунинг натижасида икки бор жазоланадилар. Бунинг устига Месси 49-дақиқада пенальтидан тўп кирита олмаган. "Челси" таркибида Рамирес ва Торрес гол муаллифлари бўлганди.

 

Германия - Бразилия 7:1 (ЖЧ-2014)

- Бу ўйинни ҳам унутиб бўларканми. Ўйиндан олдин Бразилия иккита катта муаммога дуч келганди: Неймар жароҳат олган, Тиаго Сильва эса дисквалификацяи сабаб майдонга туша олмасди. 

- Баҳс давомида Бразилия гўёки бир киши камдек кўринди. Чунки шу куни Фреднинг умуман ўйини қовушмаганди. Мазкур баҳс жаҳон чемпионатларида бешта рекорд янгиланишига сабаб бўлди. 

- Ва энг аламлиси шу ўйиндаги голдан сўнг Клозе ЖЧларда энг кўп гол уриш бўйича Роналдони ортда қолдириб биринчи ўринга чиқиб олганди.

 

"Ливерпуль" - "Барселона" 4:0 (ЕЧЛ 2018/19) 

- "Ливерпуль"нинг фантастик мавсуми ниҳоятда аламли тарзда тугаши ҳам мумкин эди. Учрашувгача бир ҳафта ичида баъзи воқеалар рўй берди: "Сити" "Лестер" устидан ғалаба қозониб, чемпионлик сари янада яқинлашди. "Ливерпуль" эса сафарда "Барса"га 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. 

- Эсингизда бўлса, мазкур беллашувда Юрген Клопп Фирмино билан Салаҳнинг хизматларидан фойдалан олмаган. Энди ҳамма гап фақат мўъжиза содир бўлишида қолганди. Ва буни қарангки, "Энфильд"да шу оқшом мўъжиза рўй берди. 

- Трент Александер Арнольднинг бурчак тўпини қай тарзда амалга оширганини бир эслаб кўринг-а. Ҳамма қотиб қолганди. Барселоналиклар бундай голни қандай ўтказиш мумкинлигини ҳалигача тушунмасалар керак.

 

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 4:3 (АПЛ 2009/10) 

- 2008 йилнинг июнь ойида Марк Хьюз "Манчестер Сити" бош мураббийи этиб тайинланади. Уэльслик мураббий ўшанда Буюк Британия бўйлаб ўйинчиларни жамоага йиғади: Гивен, Ричардс, Лескотт, Бриж, Барри, Райт-Филиппс, Айрленд, Беллами. 

- Ўйинда 7та гол урилган ва барча голлар британияликлар ҳисобига ёзилган: Руни, Барри, Беллами, Оуэн, Гиггз уч марта голли тўп узатган, Даррен Флетчер эса дубл қайд этганди. Фергюсон шу ўйинни фаолиятидаги энг яхши дерби деб айтган.

 

"Барселона" - ПСЖ 6:1 (ЕЧЛ 2016/17) 

- ПСЖ ўз майдонида кечган биринчи баҳсда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ва Каталонияга бемалол борса бўларди. Лекин барибир хавотир ҳам йўқ эмасди. Ҳатто Матюиди билан Дракслер 1:5 ҳисобидаги мағлубиятга рози эдилар. 

- Иккинчи тайм ўрталарида парижликлар гол ургач , "Барса" жавоб тариқасида учта тўп киритиши шарт эди. Лекин 88-дақиқага қадар гол ура олмайдилар. Кейинги 7 дақиқа ичида эса Месси ва унинг жамоадошлари 3та тўп киритишнинг уддасидан чиқишади.


"Ливерпуль" - "Милан" 3:3 (ЕЧЛ 2004/05) 

- 0:3 ҳисобида ортда бораётиб қандайдир дақиқалар ичида 3:3га етказиш жуда кам сонли жамоалар қўлидан келади. Битта жамоада Мальдини, Шевченко, Кафу, Неста, Пирло, Кака, Гаттузо каби юлдузлар майдонга тушган бўлса, иккинчи жамоада Жимми Траоре бошланғич таркибда эди. 

- Ҳа, "Милан" бу ўйинда фаворит эди. Мальдини 1-дақиқадаёқ ҳисобни очган. Кейинчалик Креспо дублга эришган. Лекин иккинчи бўлимда нималар рўй берганини жуда яхши эслайсиз. "Ливерпул"га вазиятни тенглаштириш учун 6дақиқа кифоя қилганди. Пенальтилар сериясида эса Ежи Дудек ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатгани ҳамон ёдимизда.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

+5   
08 апр 19:38:20
Jasur Qlichev
ishonch фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ливерпул ва Атлетико 2:3 буям жааа ажойиб ўйин бўлганди. Осмондаги болаларнинг ерга қулаши! - бу Ливерпулнинг ўзидан кетиб қолган "муҳлислари"га бағишланган тариф.
Бир тинга қиммат фикриз учун раҳмат.
Ливерпулни фанати эмасман. Лекин ҳечким қулагани йӯқ ҳали.
+3   
08 апр 20:39:10
O'zbekchasiga
ishonch фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ливерпул ва Атлетико 2:3 буям жааа ажойиб ўйин бўлганди. Осмондаги болаларнинг ерга қулаши! - бу Ливерпулнинг ўзидан кетиб қолган "муҳлислари"га бағишланган тариф.
Barsa liverdi chl dan chiqarvarsa keyin gapirasilar,atletiko "muhlisi" .
+2   
08 апр 20:36:01
Бодринг Помидоров
Ливерпуль-Челси биринчи уйин 1-3 буганку
+2   
08 апр 20:27:40
O'zbekchasiga
Liverpul-Chelsea o'yinlari har safar muhlisbop o'yin bo'p kegan.
+2   
08 апр 20:06:55
Rakuten
Arslon. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шерни екилишини куриб кулма эшшак
Bu yerda hech kim sherning ustidan kulmayapti, kulinayotganlar chiyabo'rilar, o'zlaridan ketib qolgan muhlislar ustidan kulinyapti. Hech kimning Liverpul klubifa qasdi yo'q, shunchaki, ba'zi bir muhlislar osmonlarga chiqib olishgan edi.
+2   
08 апр 19:39:40
Arslon.
ishonch фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ливерпул ва Атлетико 2:3 буям жааа ажойиб ўйин бўлганди. Осмондаги болаларнинг ерга қулаши! - бу Ливерпулнинг ўзидан кетиб қолган "муҳлислари"га бағишланган тариф.
Арслон барибир арслон чиябури хамиша чиябури булиб колади арслондан колган ахлатларни еб юради
+2   
08 апр 19:23:52
rahmonov1904
Eng alamlisi brazilyani va realni yutkazgani. Eng dramatik kecgani istanbul voqealari. Mojiza barsa psj oyini.
+1   
08 апр 22:40:33
WalveRine-_-6
"Челси" - "Ливерпуль" 4:4 (ЕЧЛ 2008/09) bu uyinni birinci bahsi 1-3 bugan 0-2 emas
+1   
08 апр 21:32:17
Arslon.
Qudratilla Abdullayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Allaqayerdagi Na sizni na meni na Uni tanimaydigan Komandani deb O'z vatandoshizni Eshshak deyapszmi? Bilaman Hozir bu gapimdan keyin kopchilik aqllilik qilma deydi lekin O'sha siz "Eshshak" deb so'kayotgan odamiz Sizni vatandoshiz. Balki Shifokordir balki Harbiy balki Quruvchidir Balki Oddiy Ishchi... Lekin qachondir Tasodif tufayli boshingizga ish tushib qolsa ishoning sizga O'sha Liverpul emas sizni Qo'shningiz Mahalladoshingiz Hamqishlog'ingiz Hamshaharingiz Va qaysidir bitta Vatandoshingiz sizga Ko'mak beradi. Aytingchi Liverpul sizga nima beradi? Bitta Vatanda yashab turib Bunday haqoratlash to'g'rimi? Liverpul sizga nima berdi. Liverpul yutdi nimayu yutqizdi nima? Real Barsachilar bu gaplar sizlarga ham tegishli sal o'zimizni bosib olaylik. Shunchaki Fudbol ko'ring tamom... Omon bo'ling Xafa qilgan bo'lsam uzr...
Ливерпулни битта ютказганини мазах килиб юришибди реал ё барсани мухлислари буса майли аллакандай атлетикони мухлислари ха майли бир марта чл омаган камандага шунчали сал паросатини ишлатса булармиди
+1   
08 апр 20:51:16
Sasha_Myu
Rakuten фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bunday holat yutayotgan komandalarda tez-tez sodir bo'lib turadi. Ammo, Liverpulchilar juda oshirib yuborishgandi. Men o'zim Barselona muhlisiman, tabiiy-ki eng birinchi raqamli raqibimiz albatta Real Madrid. Lekin Real Madrid muhlislari YChLni ketma-ket 3 marta yutib ham, bir marya YChL yutgan Liverpul muhlislaridek katta ketib yubormagandi. Liverpulning asl muhlislariga emas bu gaplar. Shunaqa har bir jamoalarda uchrab turadigan ko'chmanchi muhlislar haqida gap ketyapti. MYu kelasi mavsumda yutadigan bo'lsa, katta ehtimol bilan shu ko'chmanchilar MYuga ishqibozga aylanishadi. Oxir-oqibat yutsa-yutkizsa chin dildan ishqibozlik qiladigan MYu muhlislari ham ko'zimizga yomon ko'rina boshlaydi. Bunaqa holat hamma jamoada bor. Barselonada ham. Lekin Liverpulning o'tgan mavsumidagi g'alabasidan keyin soxta muhlislari juda ko'payib ketgandi. Liverpul klubining hech qanday aybi yo'q bu yerda.
Bunaqa kasallik turi yaqin yo'lamagani ma'qul bizga kim yutsa hadeb ustidagi formasini almashtiradigan muhlislar toifasi axlatdan boshqa narsamas
+1   
08 апр 20:38:13
Бодринг Помидоров
ARISTOKRATVINGER фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Adminjonlar Liverpool - chelsi 1_3 bolgan edi shekil enfildda, aniqlashtrip quyila
Тугри
+1   
08 апр 20:16:43
Qudratilla Abdullayev
Arslon. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шерни екилишини куриб кулма эшшак
Allaqayerdagi Na sizni na meni na Uni tanimaydigan Komandani deb O'z vatandoshizni Eshshak deyapszmi? Bilaman Hozir bu gapimdan keyin kopchilik aqllilik qilma deydi lekin O'sha siz "Eshshak" deb so'kayotgan odamiz Sizni vatandoshiz. Balki Shifokordir balki Harbiy balki Quruvchidir Balki Oddiy Ishchi... Lekin qachondir Tasodif tufayli boshingizga ish tushib qolsa ishoning sizga O'sha Liverpul emas sizni Qo'shningiz Mahalladoshingiz Hamqishlog'ingiz Hamshaharingiz Va qaysidir bitta Vatandoshingiz sizga Ko'mak beradi. Aytingchi Liverpul sizga nima beradi? Bitta Vatanda yashab turib Bunday haqoratlash to'g'rimi? Liverpul sizga nima berdi. Liverpul yutdi nimayu yutqizdi nima? Real Barsachilar bu gaplar sizlarga ham tegishli sal o'zimizni bosib olaylik. Shunchaki Fudbol ko'ring tamom...
Omon bo'ling Xafa qilgan bo'lsam uzr...
+1   
08 апр 19:48:08
Ўзбеклигим фахрим
ishonch фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ливерпул ва Атлетико 2:3 буям жааа ажойиб ўйин бўлганди. Осмондаги болаларнинг ерга қулаши! - бу Ливерпулнинг ўзидан кетиб қолган "муҳлислари"га бағишланган тариф.
Рости ёпишмади гапингиз бундай мағлубиятлар доим бўлиб туради мен Реал М мухлисиман лекин ўша жамоаям Аяксга мағлуб бўлди яна амалдаги чемпион эди биз сабр қиляпмиз ва Ювентусга ўтиб олмаяпмиз
+1   
08 апр 19:46:49
ARISTOKRATVINGER
Adminjonlar Liverpool - chelsi 1_3 bolgan edi shekil enfildda, aniqlashtrip quyila
+1   
08 апр 19:45:07
CH E L S E A
ishonch фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ливерпул ва Атлетико 2:3 буям жааа ажойиб ўйин бўлганди. Осмондаги болаларнинг ерга қулаши! - бу Ливерпулнинг ўзидан кетиб қолган "муҳлислари"га бағишланган тариф.
2009 yil
Chelsea 1 - 1 Barsa + Evrebe... Buyam zör öyin bölgandi...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг