

Ҳамюртимиз Жавлон Гусейнов ўйнаётган "Чаинат Хорнбилл" клуби ўз майдонида "Чиангмаи" клубини қабул қилиб 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Машҳур франциялик Синама Поньол дублга эришди.
Гусейнов янги клуби сафида расмий ўйинда дебют қилди. "Чаинат" навбатдаги ўйинни 17 февраль куни "Самут Сонгхрам"га қарши сафарда ўтказади.
"Чаинат Хорнбилл" - "Чиангмаи" 4:1
Голлар: Синама Поньол 24, 71, Тханат 78, 83 - Жо Т.К 56





