Табарес: "Уругвай Салоҳнинг жароҳатига қараб ўйнамайди"

Mirjalol Normatov
15 июн 2018
Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес ЖЧ-2018нинг 1-тури доирасида Мисрга қарши ўйиндан олдинги фикрларини билдириб ўтди.

"Биз яхши ҳолатдамиз. Дунёдаги барча учрашувлар сюрпризларга тўла. Миср термасини қаттиқ ҳурмат қиламиз. Албатта, Миср термаси бизни мағлуб этиши мумкин, бироқ биз ҳам ғолиблик учун интиламиз.

Салоҳ ҳақида нима дея оламан? У жароҳатидан тузалиб, ўйинга тушишидан хурсандман. Бу унинг орзуси эди.

Биз унинг ҳолатига қарамаймиз. Уругвай ўйинга тузган режасини Салоҳга қараб ўзгартирмайди. Ҳар доимги ўйинимизни намойиш қиламиз", - деди Оскар Табарес.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: bombardir.ru