UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  0 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  0 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  2 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  5 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  1 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  7 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1

"Сурхон"га янги мураббий тайинланди Янгиликлар

"Сурхон"га янги мураббий тайинланди

Бу ҳақда термизликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бунгача "Сурхон" мураббийлар штабида фаолият юритиб келган Мигель Альварес "Сурхон" бош мураббийи сифатида иш бошлади.

"Испаниялик мутахассис 1982 йилнинг 27 ноябрь куни туғилган. Мигелm УEФАнинг ПРО лицензияга эга мутахассис ҳисобланади. У Осиё футболида жуда катта тажрибага эга. 

Бундан ташқари, Альварес БАА Кубоги президенти ғолиби (2018/19 йилги мавсум), БАА Лига Кубоги ғолиби (2018/19 йилги мавсум) ҳамда Мальдив ороллари чемпиони (2017/18 йилги мавсум) бўлган.

Мигель Альвареснинг ишлаган клублари:

➖ "Нью Йорк Сити" (АҚШ) — ёшлар академияси бўйича координатор;

➖ "Ал Насср" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;

➖ "Ал Фатҳ" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;

➖ "Ал Иттифоқ" (Саудия Арабистони) — бош таҳлилчи;

➖ "Тинаду ФК" (Мальдив ороллари) — бош мураббий;

➖ "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) — бош таҳлилчи;

➖ "Ал Наср" (БАА) — ёрдамчи мураббий;

➖ "Ал Холиж" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;

➖ "Вади Дегла ФК" (Миср) — бош таҳлилчи;

➖ "Ал Фотиҳ" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;

➖ "Ал Фужайра" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;

➖ "Ал Адала" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий.

Аввалроқ Анхель Лопес "Сурхон"дан кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, жамоа Coca Cola Суперлигаси 17 туридан кейин 13 очко билан 13-поғонада бормоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика