UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  1 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  2 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  6 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  13 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  3 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  6 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  1 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  5

«Сурхон» профессионал футбол клуби танлов эълон қилади Янгиликлар

«Сурхон» профессионал футбол клуби танлов эълон қилади

Хабарингиз бор, 2017 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон XXVI миллий чемпионати биринчи лигасида Сурхондарё вилояти шарафини «Сурхон» (Термиз) футбол клуби ҳимоя қилади.

Бу клуб ўтган мавсумда Жарқўрғонинг «Нефтчи» ва вилоятнинг бошқа жамоалари таркибларида тўп сурган маҳаллий футболчилар ҳисобига шакллантирилади.  Айни чоғда Термизда профессионал футбол клуби фаолиятини тўғри йўлга қўйиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда «Сурхон» ПФК раҳбарияти жамоа аъзолари учун қулай шарт-шароитларни яратиш учун барча имкониятларни ишга соляпти.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси талабларига кўра, ҳар бир футбол клуб ўз рамзи (логотипи) ва байроғига эга бўлиши лозим. Шуни ҳисобга олган ҳолда «Сурхон» ПФК раҳбарияти жамоа учун логотип яратиш мақсадида танлов эълон қилади. Танловда профессионал дизайнерлардан ташқари истаган футбол мухлиси ўз ижодий ишлари билан қатнашиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун айтиш керакки, яратиладиган янги логотипда футбол элементлари билан бир қаторда Сурхондарё вилояти, шунингдек, кўҳна ва ҳамиша навқирон Термиз шаҳри тимсолини ифодалувчи белгилар ҳам акс этиши талаб этилади. Келаси йили “Сурхон” жамоаси ташкил топганлигининг роппа-роса ярим асрлик тўйи нишонланади. Воҳаликлар мавсумни ўзларининг анъанавий сариқ ва кўк либосларида ўтказиши режалаштирилмоқда. Логотипни яратишда ушбу жиҳатларга ҳам эътибор қилинса айни муддао бўларди.

Танлов 12 февралга қадар давом этади. Якунда тақдим этилган ижодий ишлардан энг маъқул ва муносиби “Сурхон” профессионал футбол клуби логотипи учун танлаб олинади.

Танловда ғолиб чиққан муаллиф футбол клуби маъмурияти томонидан моддий рағбатлантирилади.

Мурожаат учун телефон: +998907474777.

Ўз ижодий ишларингизни қуйидаги электрон почта манзилига жўнатишингиз мумкин: surkhon1968@mail.ru

Барчани танловга таклиф этамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика