UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Суперлига. «Сурхон» камбек амалга ошириб, «Локомотив»ни мағлуб этди   8 18:00Суперлига. "Навбаҳор" — "Металлург" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:50ПСЖ Мбаппега 55 миллион евро тўлашга мажбур  1 17:25U-17 Осиё кубоги саралаши Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Охирги турда йўлланма учун баҳс бўлади  7 17:17"Навбаҳор" — "Металлург". Асосий таркиблар маълум  6 16:30Левандовски профессионал фаолиятидаги 700-голини урди  14 15:55Расмий хабар: Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум  20 15:50Месси, Суарес ва Альба МЛСда энг яхши бўлишга номзод  14 14:50Африкада йил футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум. Рўйхатда "Ал Айн" футболчиси ҳам бор  3 14:12⚡️ IFFHS: Абдуқодир Ҳусанов йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга даъвогар  19 13:58Гвардиола: "Мени "Олтин тўп" қизиқтирмайди, умуман..."  37 13:39"Сурхон"да ғалабасиз серия қайд этилмоқда. Бунга "Андижон"нинг ҳам алоқаси бор  6 13:06Биласизми? "Сурхон" "Локомотив"ни фақат бир маротаба ютган  3 12:40"Металлург" Наманганда охирги бор қачон ғалаба қозонган?   3 12:31Суперлига. 22-турни ўтказиб юборадиган футболчилар  1

Суперлига. «Сурхон» камбек амалга ошириб, «Локомотив»ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. «Сурхон» камбек амалга ошириб, «Локомотив»ни мағлуб этди

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сурхон" — "Локомотив" учрашуви якунланди.

Ўзбекистон Суперлигаси.
22-тур, 25.10.2024
"Сурхон" — "Локомотив" 2:1

Гол: 40 - Абдулазизхон Абдурашидов (Муҳаммаданас Ҳасанов), 77 - Абдуғофур Ҳайдаров (Фарруҳ Икромов), 88 - Муҳаммадали Абдураҳмонов
Бош ҳакам
: Акмал Раҳимов
Ёрдамчилар: Максим Нехочин, Расулжон Фозилов
Захира ҳаками: Маъруф Тиллоев
VAR ҳаками: Найим Қосимов
АVAR: Ҳуснора Жумаева

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Жамалдин Ходжаниязов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 9.Тамирлан Жамалутдинов, (98.Фарруҳ Икромов.46) 10.Дмитрий Плетнёв, 11.Абдуғафур Ҳайдаров (15.Диёр Рамазонов, 90), 14.Сарвар Абдуҳамидов (17.Жаҳонгир Абдусаломов, 46), 22.Жавоҳир Жўраев (6.Беҳзод Шамсиев, 79), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳруз Шайдулов (19.Муҳаммадали Абдураҳмонов,75).
Захира: 86.Даврон Мерганов, 77.Асадбек Каримов, 80.Диёрбек Жалолиддинов, 88.Миржалол Абдумуталов,

"Локомотив": 32.Суҳробжон Султонов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 3.Валерий Кичин, 4.Иван Рогач, 7.Сардор Абдунабиев, 10.Шодиёр Шодибоев, 17.Санжар Турсунов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (28.Қувончбек Абраев,85), 70.Абубакирризо Турдиалиев, 77.Лазизбек Мирзаев (11.Константин Базелюк,90), 97.Михаил Гашченков (8.Дилшод Жўраев, 75).
Захира: 16.Даниил Баканов, 9.Темур Мамасидиқов,  26.Абдуллоҳ Йўлдошев,  33.Иброҳимжон Қурбонов, 55.Анзур Исмоилов, 72.Рустам Холназаров.

Огоҳлантириш: 90 - Абдулазизхон Абдурашидов, 90+12 - Нодирхон Неъматхонов


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+12. Нодирхон Неъматхонов сариқ карточка олди 

Ҳакам 2-бўлимга 13 дақиқа қўшиб берди

90. Абдулазизхон Абдурашидов огоҳлантирилди

88. ГОООЛ. Муҳаммадали Абдураҳмонов ҳисобни ўзгартирди ва сурхонликларни олдинга олиб чиқди

85. Абраев Ҳасановнинг ўрнига майдонга тушди 

81. Бурчак зарбасидан кейин Абдуғафур Ҳайдаров бош билан зарба берди. Тўп дарвозанинг устунига тегиб қайтди!

79. Шамсиев Жўраевнинг ўрнига майдонга тушди

77. ГОООЛ. Абдуғофур Ҳайдаров узоқ масофадан ажойиб зарба берди ва ҳисобни тенглаштирди

75. Меҳмонлар сафида ҳам ўзгариш: Гашинковнинг ўрнига Жўраев тушди

75. Шайдуловнинг ўрнига Абдураҳмоновни алиштирди 

73. Муҳаммаданас Ҳасанов рақиб майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, тўпни Потапов ушлаб олди

70. СУЛТООООНОВ. Меҳмонлар дарвозабонидан супер сейв. "Сурхон" ҳужумчини пеналтидан фойдалана олмади

69. Бош ҳакам ниҳоят пеналти қўйди. Тўп олдида Абдусаломов

Бугунги учрашувда Акмал Раҳимов жуда қийналиб кетди. Бош ҳакам бугунги учрашувнинг таҳминан 10 дақиқасини ВАР мониторининг олдида ўтказди

65. Ҳакам яна бир бор ВАРни эшитмоқда. Бу сафар яна "Сухрон" пеналти тепиши мумкин

64. Ҳайдаровнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабно қайтарди

60. ВАР 6 дақиқалик текширувларидан сўнг пеналтининг ўрнига жарима зарбаси берди

57. ВАР яна Раҳимовни экранга чақирди. Барчасини бош мураббий ҳал қилади

54. Абдунабиевни рақиб майдончасининг ичида йиқитишди ва Раҳимов яна 11 метрли нуқтани кўрсатди

52. Мирзаев ва Шодибоев яхши ҳужум ташкил қилишганди, бироқ рақиб ҳимоячиси тўпни бурчакка чиқариб юборди

46. Ўзгариш: Абдусаломов Абдуҳамидовни алиштирди, Икромов эса Жамалутдиновни алиштирди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга олти дақиқа қўшиб берди

40. ГОООЛ. Санжар Турсуновнинг бурчакдан узатган тўпини Абдулазизхон Абдурашидов дарвозага жойлаб қўйди

37. Бош ҳакам ВАР маниторининг олдига ўзи борди ва пеналтига асос йўқ деб ҳисоблади.

32. Шодибоев Шайдуловга қарши жарима майдончасининг ичида қўполлик ишлатди. Ҳакам пеналти белгилади. ВАР эса бу қарорни текширмоқда

29. Мезбонлардан навбатдаги зарба. Бу сафар Жамалутдиновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

28. Учрашувдаги илк хавфли зарба. Ҳайдаровнинг зарбасини Султонов қийинчилик билан қайтарди

25. Рогачнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Ҳозирча бироз устунлик меҳмонларда

17. Турсуновнинг узатмасидан сўнг Абдурашидхонов боши билан зарба йўллади, бироқ зарба ноаниқ кетди

10. Мезбонлар ҳимоячи ўз майдончасининг ичида жуда қўпол хатога йўл қўйди. Бироқ Абдунабиевнинг узатмасини Потапов бурчакка чиқариб юборди

5. Мезбонлар икки дақиқанинг ичида уч марта бурчак зарбасини амалга оширишди, ҳеч бир стандартдан сурхонликлар унумли фойдалана олмади

3. Жўраевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
25 окт 18:06:51
Uzbekiston Uzbekiya
Surxon muxlislari mazzami
+1   
25 окт 17:54:31
Murod Muxammadiyev
Surxon kombek qilib tashladiku yashavor
   
25 окт 18:22:05
Шухрат Эргашев
Сифатли трнасляция йулга куйилмас экан, ВАР утирувчилар ва хакамларга кийинчилик булаверади, шу сабабли 10 минутга вазиятни куриш чузилаверади.
   
25 окт 18:16:30
Саид бурхон
Нечта тур колди?
   
25 окт 18:10:20
Привет
Чемпионатимиз VAR га тайёр эмас бу кетишда 10 йил утиб хам VAR факат уйинни вактини чузиш учун хизмат килишдан нарига утолмайди !!!
   
25 окт 17:20:58
Mansur90
Bugun Lokomotiv yutishi kerag ekan o‘yin shunga qarab ketiyabdi bu o‘zimizni super puper liga.
   
25 окт 16:38:56
Мирхан
ШАРМАНДА. НИМА БУЛСА ХАМ ПОЙТАХТ ЖАМОАСИ СУПЕР ЛИГАДА КОЛИШ КЕРАК. АГАР СУРХОН ФУТБОЛЧИСИ ЩУНАКА УЙНАГАНДА 100 % ПЕНАЛЬТИ БЕРАРДИ .
   
25 окт 15:50:59
Dilmurod Umarov
Ikkala jamoaga ham omad,kuchlisi g'alaba qozonsin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика