UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 22:25Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  7 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  90 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2

"Сурхон" – Бубаня воқеаси давом этади. Клубга яна трансфер тақиқи қўйиладими? Янгиликлар

"Сурхон" – Бубаня воқеаси давом этади. Клубга яна трансфер тақиқи қўйиладими?

Хабарингиз бор, "Сурхон" футбол клуби ва унинг собиқ футболчиси Владимир Бубаня бир неча бор молиявий мажбуриятлар бажарилмагани сабабли ўзаро келишмовчиликка боришган.

Футболчи ҳар сафар ФИФАга бу борада арз қилган ва ФИФА хатто "Сурхон"нинг трансферини ҳам ёпган. Лекин шундай бўлса-да, клуб узоқ келишмовчиликлардан кейин ҳам яна ушбу сербиялик футболчи билан янги шартнома имзолагани ёдимизда. 

Афсуски, "Сурхон" ва Владимир Бубаня можароси яна давом этмоқда. Қизиқ жиҳати – бу энди умуман янги ҳикоя, лекин воқеалар сюжети ўша-ўша. "Сурхон" клуби ўтган йилги маош ва мукофот пуллари бўйича серб футболчиси билан тўлиқ ҳисоб китоб қилмаган. Қолаверса, Бубаня ўртадаги шартнома бекор қилингани юзасидан товон пули ҳам талаб қилмоқда. 

Апрел ойида ФИФА ушбу низоли иш юзасидан янги қарор чиқариб улгурди. Унга кўра, "Сурхон" 45 кун ичида Владимир Бубаня олдидаги қарздорликни ёпиши лозим. Агар июнгача “Сурхон” ушбу муаммони бартараф этмаса, клуб ёзда умуман янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди. 

Кузатамиз, “Сурхон” – Бубаня воқеаси бу гал қандай якун топар экан!.. Сизга ҳам қизиқ-ми, азиз дўстим?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика